Сергей Лушчан: “Футболчилар қаерни хоҳлашса, ўша ерга интилишади”
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Ўзбекистон Суперлигаси 13-туридан ўрин олган «Пахтакор» — «Бунёдкор» (2:3) учрашувидан сўнг жамоалар бош мураббийлари ўйин хусусидаги таассуротлари билан ўртоқлашишди.
Виктор Карпенко("Бунёдкор" ФК устози): - Аввало, бугунги ғалаба учун мухлисларга ҳам миннатдорчилик билдирмоқчиман. Шунингдек, футболчиларимизга ҳам раҳмат айтаман, улар бор кучлари билан ҳаракат қилишди, ҳақли равишда ютуқга эришдик.
Авалига ўйинимиз чиқмади, рақиб яхши ҳаракатланди. 2- бўлимда эса "уйғона" олдик ва ўйинни ўз қўлимизга ола билдик. «Пахтакор»да жуда кучли футболчилар жам бўлган, уларга ўйин бермасликка ҳаракат қилдик.
«Пахтакор» бу — «Пахтакор». Уларга алоҳида руҳий тайёргарлик кўришнинг ҳожати йўқ. Бу жамоа — ўзбек футболи байроқдори. Чемпионларга қарши бошқача руҳда ўйнашимиз табиий.
Дилшод Жўраев бироз бетоб бўлиб қолди, қолган футболчиларда жисмоний жиҳатдан муаммолар йўқ.
Славче Войнески("Пахтакор ФК бош мураббийи): - Айтиш керак, 2-бўлимда турлича ўйин кўрдик. Биринчи таймда яхши ҳаракат қилдик, устунликни ўз қўлимизда ушлаб турдик. Иккинчи таймда эса умуман ўйинимиз чиқмади. Ҳимоядан ҳужумга чиқишдаги пасларда хатолар кўп бўлди. Иккинчи "қисм"да «Бунёдкор»да ғалабага бўлган хоҳиш катта бўлганини тан олишимиз керак.
Таркибда бир қатор йўқотишларимиз бор эди: Рашидов ва Шаркич биз билан эмас, Ҳамробеков ҳам сариқ карточкалар сабаб ёрдам бера олмади. Бу — «Пахтакор», у доим ғалаба қозониши керак, футболчилар бу масъулиятни ҳис қилиб ҳаракат қилиши керак. Ҳа, 18 ёш болани ҳужумга ташладик, аммо бу баҳона бўлмаслиги керак.
Хатоларни кўриб чиқамиз. Бу мавсумдаги биринчи мағлубиятимиз бўлди. Барчасини таҳлил қилиб олишимиз керак. Ўз хатоларимизни биламиз ва уларни тўғрилаш учун қўлимиздан келган ишни қиламиз. Бизда 3-4 кун дам олиш ва тайёргарлик кўриш учун вақт бор, шундан сўнг, биринчи даврадаги сўнгги ўйинимизни ўтказамиз.
Олдимизда битта ўйин бор. Январда келганимдаёқ айтганман: биз жамоани маҳаллий ёшлар билан тўлдирмоқчимиз. Рашидовнинг ўрнини ҳам ўзимизнинг ёш футболчилар билан тўлдиришга ҳаракат қиламиз.
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйинни "Ливерпуль" билан бўладиган учрашувга тайёргарлик сифатида кўрмоқда.
Жуд Беллингем Испания футболчилар ассосацияси томонидан Ла Лигада 2023/24 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789