Трансфер финалдан кейин эълон қилинади
«ПСЖ» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе клубдан кетаётганини илк бор оммага маълум қилди.
Ўзбекистон- Қозоғистонга (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анджуманида қатнашган Сречко Катанец қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.
- Ушбу ўйинда ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Тактик жиҳатдан яхши ўйнаган бўлсккда, мавсум сўнги бўлгани учун жисмоний томондан камчиликлар кўринди.
Қозоғистон термаси футболчиларига баҳо беришим нотуғри. Тўғри, уларда ҳам 1-2 вазиятлар бўлди. Жарима зарбасида омадимиз келди. Осиё жамоаси билан ўйнашгани учун эҳтимол 5 ҳимоячи схемасини танлашмади. Умуман олганда, Қозоғистон — хавфли жамоа.
Ҳужумчиларимизга олдинги чизиқда эркинлик берамиз, импровизация қилишлари мумкин, аммо ҳимояланишда кўрсатмаларимизни бажаришлари керак. Рақиб футболчилари бўш қолиб кетмасликлари керак. Ҳимоямиз Шомуродовдан бошланади.
Инкор қилмаймиз Жалолиддин Машарипов ва Ойбек Бозоровнинг йўқлиги (иккаласи ҳам бетоб, эндигина жароҳатдан қутулишмоқда) бўлиши — қўшимча плюс. Айниқса, Жалол.
Шомуродовга келажаги бўйича маслаҳат беролмайман. У профессионал. Ўйлайманки, у доим ўйин амалиётига эга бўладиган жамоани топади. Лекин шахсан унинг клубдаги ишларига аралашмайман. У миллий жамоага келяпти ва голлар уряпти. Мен учун муҳими — шу.
Шомуродов ва Сергеевнинг бирга ўйнаши? Кейинги ўйинларда синаб кўришимиз мумкин. Футболчилар боғламини яратиш осон эмас. Рақибдан ҳам келиб чиқамиз. Бугун иложи борича яхши формада бўлган ва услубимизни биладиганларни туширдим. Янги қўшилганларни бирданига қўйиб юбора олмайман.
Албатта, ўйингоҳда мухлисларнинг камлиги ҳайрон қолдирди. Ахир бу — миллий терма жамоа. Қуллаб-қувватланиш футболчилар учун жуда катта "куч" беради...
«ПСЖ» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе клубдан кетаётганини илк бор оммага маълум қилди.
Италияда «В» сериянинг 2023/24 йилги мавсумига якун ясалди.
«Тоттенхэм» ёзда таркибни тубдан янгилайди, деб хабар тарқатди The Telegraph нашри.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789