Дастлабки шубҳалар бир неча ҳафта олдин пайдо бўлганди. Бунга дренаж тизимида носозлик келиб чиқиши сабаб бўлган. Сешанба куни «Дуйсбург» футбол стадионида майсазор остида ётган иккинчи жаҳон уруши давридаги бомба зарарсизлантирилди. Аренада олиб борилган қидирув ишлари давомида эрталаб 500 футли инглиз бомбаси топилди ва тушлик пайтида муваффақиятли зарарсизлантирилди. Портловчи моддаларни йўқ қилиш хизмати чора кўришдан олдин портламаган бомба атрофидаги 300 метр радиусда истиқомат қилувчи аҳолини эвакуация қилди. Учинчи дивизионда иштирок этаётган клуб стадиони қурилганига 20 йил бўлди.