АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
САЙЁРАМИЗДАГИ 5та АЖАБТОВУР ДЕНГИЗ АРЕНАСИ.
Йил сайин тобора кўпайиб бораётган стадионлар орасида бутун катта тарихни ўзида мужассам этган ўта қадимийлари ҳам етарли, албатта. Яна шундай ареналар борки, улар жойлашуви нуқтаи назаридан алоҳида ажралиб туради. Гап шундоққина денгиз ёқасида қад ростлаган стадионлар ҳақида кетмоқда. Демак, бу гал sports.ru маълумотлари асосида сув билан ўралган нодир спорт иншоотларига назар соламиз.
Галисия (Испания)
Галисия - дунёнинг бир четида жойлашган ажиб ва муҳташам регион. Жанубда Португалия билан чегарадош Испания ҳудудидаги бу ўлкани ғарбда Атлантика океани, шимолда эса Кантабрия денгизи ўраб туради. Галисиялик мухлислар россиялик «шоҳ» Александр Мостовой ва «бош вазир» Валерий Карпин даврини ҳали унутмаганлар, албатта. Денгизга туташ стадион эса улар учун - қадрият!
Биоград-на-Мору (Хорватия)
Жажжигина Биоград-на-Мору (денгиздаги оқ шаҳар) Хорватиянинг Шимолий Далмация ўлкасида жойлашган. «Ўйинчоқ» шаҳарча қизил томлари, озода кўчалари ва Адриатика денгизининг хушманзара Пашман кўрфази билан барчани ўзига мафтун этади. Бир ёқда мовий байроқчалар билан безатилган пляжлар ва қўриқхона... Бу ердан яхтада Хорватия ороллари бўйлаб сайрга чиқиш ва ҳаттоки, Венецияга йўл олиш мумкин. Ҳудуддаги стадион эса шу мўъжизалар орасидаги алоҳида мўъжиза.
Сиракуза (Италия)
Сиракуза нафақат Сицилия, балки бутун Италиянинг энг ғайритабиий масканларидан биридир. «Грецияга боришнинг ҳожати йўқ, ўзимизда Сиракуза бор», - дейишади маҳаллий фуқаролар фахр билан. Дарҳақиқат, бу ер шовқин-сурон, тартибсизлик, лойгарчиликлардан холи тоза ва осуда ҳудуд. Осори-атиқалар, кўҳна ёдгорликлар, мўъжазгина айвончалар, айланма зиналар, фасоҳатли панжаралар - барчасида италияликларга хос мафтункор услуб мужассам. Stadio Nicola de Simone аренаси эса 93 йиллик тарихга эга. Ушбу қадимий стадион «Пальма Кампания»га қарши учрашувда тасодифан бошидан жароҳатланиб, ҳаётдан кўз юмган «Сиракуз» футболчиси Никола де Симоне шарафига аталади.
Пиран (Словения)
Порторож яқинида жойлашган Пиран шаҳарчаси қачонлардир Венеция республикаси тасарруфида бўлган. Бунинг таъсири яққол намоён: тарихий обидалар, меъморчилик ёдгорликлари. Пиранликлар нафақат Словения, балки бутун дунёдаги энг чиройли стадионлардан бири билан алоҳида фахрланадилар. Арена шаҳарча ташқарисидаги қоя устида қад ростлаган. У ердан денгиз ва Пиран кўрфазининг мафтункор чиройидан бемалол завқланиш имкони бор. «Порторож» клуби атиги 750 мухлисга мўлжалланган шу сеҳрли стадионда ўйнайди.
Галатас (Греция)
Ўта хушманзара ва осойишта қишлоқни Афинадан паромда 1 соатли йўл ажратиб туради. Ҳудудни ўта тор сўқмоқлар ўраб олган. Галатасда йўлдан адашиб қолиш ҳеч гап эмас, лекин барча сўқмоқлар сизни денгиз соҳилига олиб чиқади. Маҳаллий стадион - Галатас дурдонаси. Бир қарашда, арена худди денгиздан отилиб чиққандек таассурот уйғотади. Энди сув ичидаги стадионда ўйинлар қандай кечишини тасаввур қилинг. Бу ерда тўпларнинг катта захираси керак. Ахир ҳар битта ноаниқ зарбадан кейин тўп очиқ денгизга тушиб, қўшни Порос ороли томон сузиб кетиши мумкин.
Содиқ СОБИР тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789