Штрайх ҳам кетаркан...

Штрайх ҳам кетаркан...

Кристиан Штрайх мавсум якунида «Фрайбург» бош мураббийи лавозимини тарк этади.

58 ёшли мутахассис 2011 йилдан бери «Фрайбург»ни бошқараётганди. Унинг қўл остида жамоа 711 ўйин ўтказган, 4 бор еврокубокларга йўлланма олган ва 2022 йилда Германия Кубоги финалчисига айланган. Штрайх 1995 йилдан бошлаб «Фрайбург» тизимида ишлаб келган. Футболчи сифатида ушбу жамоада 1987/88 йилги мавсумда 22та баҳсда майдонга тушган. «Мен бу ҳақда узоқ вақт ўйладим. Орадан 29 йил ўтиб, янги энергия, янги одамлар ва янги имкониятлар учун жой очиш вақти келди. Мен учун кетишни тўғри деб билган пайтни ўтказиб юбормаслик жуда муҳим эди. «Фрайбург» - менинг ҳаётим. Бу ерда кўп меҳр ва қўллаб-қувватлаш ҳис қилдим. Бундан миннатдорман», - дейди Штрайх.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.