Шунчаки, гўзал фантазия

Шунчаки, гўзал фантазия

2030 ЙИЛИ ПОРТУГАЛИЯДА МЕҲМОН БЎЛАДИГАН ЖЧ ВА КРИШТИАНУ РОНАЛДУГА БОҒЛИҚ ГЎЗАЛ ФАНТАЗИЯ. Тўғри, ҳам-маси реалликка анча яқин ҳам.

«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду 2030 йили 45 ёшга тўлади. Катта эҳтимолки, у ўша вақтга қадар сермаҳсул футболчилик фаолиятини якунлайди. Португалия миллий жамоасининг амалдаги бош мураббийи Роберто Мартинес шартномаси эса 2026 йилгача мўлжалланган. Криш яна 3 йилдан кейинги жаҳон чемпионатида қатнашса ҳам, бу унинг учун охирги йирик турнир бўлиши аниқ.

Криштиану Роналдунинг катта ўғли эса 2030 йили 20 ёшини қарши олади. Алоҳида таъкидлаш керак, кичик Криштиану ҳозирги ҳолатда алоҳида иқтидори билан ажралиб турибди. Ҳар ҳолда, экспертлар у ҳозир отасининг 13 ёшдаги ҳолатидан кўп жиҳатлар бўйича ўзиб кетганини бот-бот таъкидлашмоқда. Хуллас, агар кичик Кришнинг фаолияти юқори даражада ривожланса, у 2030 йилга қадар бемалол Португалия миллий жамоаси таркибига кириши мумкин.

Фантазияга келсак, Криштиану Роналду таркибида ўғли ўйнаётган Португалия термаси бош мураббийи! Гўзал хаёлот тўғрими? Ҳозирча шундай. Амалда қандай бўлишини эса вақт кўрсатади. Айни пайт эса Португалия ОАВ муқоваларини аллақачон шу фантазия доирасидаги сарлавҳалар безамоқда.