Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 йўлида ҳал қилувчи аҳамиятга эга учинчи раундга яхши киришди.
Ҳа, Сречко Катанец жамоаси КХДР ва Қирғизистон терма жамоаларига қарши баҳсларда анча қийналгани рост. Муҳими, стартда 6 очко расмийлаштирилди. Қолаверса, бунинг ортидан келган ёқимли кўрсаткич ва маълумотлар ҳам талайгина.
70,3 ЎРНИГА 75,9 ФОИЗ
Wе Global Football портали саралашнинг дастлабки 2та турида қайд этилган натижалардан келиб чиқиб, ОФК миллий жамоаларининг ЖЧ-2026га чиқиш имкониятини қайта баҳолаб чиқди. Эътиборлиси, стартда Ўзбекистон термаси имконияти 70,3 фоиз даражасида баҳоланган эди. 2та ғалабадан сўнг ушбу кўрсаткич 75,9 фоизга кўтарилди. Бош жамоамизнинг гуруҳда қолиб кетиш эҳтимоли эса 0,4 фоизга тенг экан.
ТОП-ТЕРМА ЖАМОАЛАР ҚАТОРИДА
Transfermarkt портали ЖЧ-2022дан буён энг кам мағлубиятга учраган 10та миллий жамоани алоҳида тасвир орқали эътироф этди. Унда Ўзбекистон термаси 8-ўринда қайд этилди: таҳлил учун олинган вақт давомида 24 ўйин ва 3та мағлубият.
Умуман олганда, Ўзбекистон миллий жамоаси 18та ўйиндан буён асосий вақтда енгилмаяпти. Ушбу серия ўтган йилнинг 12 сентябрь куни Мексика термасига қарши ўртоқлик ўйини (3:3) билан бошланган эди. Оддий айтганда, миллий жамоамиз охирги марта ўйиннинг асосий вақтида 2023 йилнинг 10 сентябрь куни АҚШ термасига ютқазган эди (0:3). 18та ўйинда вакилларимиз 36та гол уриб, 14та қўйиб юборишди. Бу орада 8та «қуруқ» ўйин қайд этилди. Асосий факт: Ўзбекистон термаси энг узун мағлубиятсиз серия борасида (ўйиннинг асосий вақтида) айни пайт дунё бўйича пешқадам:
Ўзбекистон - 18та ўйин
Сенегал - 14та ўйин
Аргентина - 12та ўйин
Испания - 12та ўйин
Словения - 12та ўйин
ОФК терма жамоаларининг ЖЧ-2026га чиҚиш имконияти
Факт. Ўзбекистон миллий жамоаси Қирғизистон термасига қарши учрашувда ЖЧ саралаши доирасида бир қатор эътиборли рақамларни қайд этди:
110-ўйин
60-ғалаба
210-гол
110-қўйиб юборилган гол
ТРАНСФЕР БАҲОСИ БЎЙИЧА 6-ЎРИН
Ўзбекистон миллий жамоаси айни пайт таркибдаги барча футболчиларнинг умумий трансфер баҳоси бўйича ОФК миқёсида 6-ўринда. Умумий қиймат - 35,25 миллион евро. Япония термаси эса 276,13 «лимон» билан мутлақ етакчи.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан
харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг
«А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.