Сергей Лушчан: “Футболчилар қаерни хоҳлашса, ўша ерга интилишади”
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
10-турдан сўнг «Сўғдиёна» барча ўйинларини вақтида ўтказгани эвазига турнир жадвалининг ягона пешқадамига айланиб олганди.
Қарангки, 11-турдан ўрин олган дастлабки 3та баҳсдан сўнг бирданига яна 3та клуб ўз очколари сонини 20тага етказди. Шу тариқа жадвалнинг юқори қисмида пешқадамлар квартети юзага келди - АГМК, «Сўғдиёна», «Навбаҳор» ва «Қизилқум». Натижаларга келсак, Олмалиқ клуби ўз майдонида «Нефтчи»ни айтарли муаммосиз енгди - 3:1. Наманганликлар «Локомотив»га қарши уй учрашувининг иккинчи бўлимидаги фаоллик ортидан рақиб дарвозасига 2та жавобсиз гол уришди. Никола Лазаревич жамоаси Қўқондан 3та гол ва 3 очко билан қайтди. Якшанба куни «Сурхон»нинг Олмалиқда «Бунёдкор»дан устун келиб, Суперлигадаги 2-ғалабасини расмийлаштиргани ҳам эътиборга молик.
* «Навбаҳор»нинг Суперлигадаги мағлубиятсиз серияси 5та ўйинга етди - 4та ғалаба ва 1та дуранг. Жамоа кипери Ўткир Юсупов қаторасига 3та учрашувда ўз дарвозасидан гол қўйиб юбормади.
* «Локомотив» кетма-кет 2та ўйинни бир хил - 0:2 ҳисобида бой берди.
* АГМК миллий лигамиз элит лигасида юбилей - 400-ўйинини ўтказди. Олмалиқ жамоаси бу маррага етган 17-иштирокчи ҳисобланади. АГМК 400та ўйинда 151та ғалаба, 87та дуранг ва 162та мағлубият қайд этган. Голлар нисбати - 555:563.
* «Қўқон-1912» охирги 2та ўйинда 3тадан гол қабул қилди.
* Темурхўжа Абдухолиқов ва Пауль Комолафе «Қизилқум»нинг охирги 2та ўйинида ҳам 1тадан гол уришди.
«НАВБАҲОР» - «ЛОКОМОТИВ» - 2:0 (0:0)
27 май. Наманган. «Марказий» стадиони. 15200 томошабин.
Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Акмал Раҳимов.
Голлар: Зоран Марушич (57), Элгужа Григалашвили (72).
«Навбаҳор»: 1. Ўткир Юсупов, 4. Боян Цигер, 6. Рустам Ашурматов, 10. Жамшид Искандеров, 14. Жамшид Болтабоев, 19. Нурилло Тўхтасинов (11. Ислом Кенжабоев, 62), 22. Игорь Голбан, 23. Йован Жокич, 24. Даврон Ҳошимов, 30. Элгужа Григалашвили, 32. Зоран Марушич (9. Иброҳим Ғанихонов, 90+3).
«Локомотив»: 1. Абдумавлон Абдужалилов. 3. Ислом Қобилов, 6. Алишер Салимов (20. Жалолиддин Жумабоев, 82), 8. Нурмуҳаммад Тошпўлатов (22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 77), 9. Жавоҳир Алижонов (21. Ғуломҳайдар Ғуломов, 66), 11. Кахи Махарадзе, 14. Хуршид Мухторов, 17. Санжар Қодирқулов (24. Шерзод Комилов, 77), 19. Жероме Этаме (18. Али Абдураҳмонов, 77), 27. Ислом Рашидхонов, 44. Самуэль Опех.
Огоҳлантириш: Ислом Қобилов (64, Л.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Элгужа Григалашвили («Навбаҳор»).
Назоратчи: Бахтиёр Намозов.
Комиссар: Жамшид Имомов.
Денис Коростиченко («Локомотив» бош мураббийи): - Бугун икки бўлимда икки хил ўйин кўрсатдик. Биринчисида кўпроқ тўпга эгалик қилдик, иккинчисида эса... Менимча, бунга «Навбаҳор»нинг танаффусдан кейин бироз фаоллашгани ҳам сабаб бўлди. Айниқса, иккинчи бўлимнинг дастлабки қисмида бироз «ухлаб» қолдик, оқибатда хато ва гол... Ҳисоб очилгач, ҳужумни кучайтиришимизга тўғри келди, янги кучларни майдонга ташладик. Афсуски, ҳозир марказий ҳужумчилар ва қанотдаги ҳужумкор футболчилар борасида танловимиз катта эмас. Ўйлашимча, «Навбаҳор» биринчи бўлимда бироз пассив ҳаракатланди, фақат биз ҳужумларни самарали якунлай олмадик. «Навбаҳор»ни анчадан буён кузатиб келамиз. Менимча, жамоа бугунги учрашувнинг иккинчи бўлимида, сўнгги 2-3 турдаги энг яхши ўйинини кўрсатди. «Локо»нинг мақсади доимгидек юқори - ОЧЛга чиқишга уринамиз. Олдинда ўйинлар кўп.
Самвел Бабаян («Навбаҳор» бош мураббийи): - Майдонда ўзига хос тактик кураш кечди. Мухлисларимиз бундай қўллаб-қувватлаш билан ғалабага ҳақли эдилар. «Локомотив» Наманганда асосан симуляция билан шуғулланган айрим жамоалардан фарқли равишда, футбол учун келганини кўрсатди. Уйда ўйнашнинг қийин томони нима? 1-турдан кўрдикки, бу ерда атайин вақт чўзиш кўп кузатилди. Рақиб ўйнаш учун келса, бу бизга ҳам завқ бағишлайди. «Локомотив» биринчи бўлимда тўп ва тўпсиз ҳаракатларда муаммо туғдирди. Ўз майдонимиздаги ўйинлар боришидан келиб чиқиб, атайин шундай йўл тутдик. Афсуски, тўпни рақибга топширган паллада прессингда йиғинчоқ ҳаракатланолмадик. Нисбатан қуйироқдан ҳимояланганимиз сабаби шу. Муҳими, барчасини танаффусда тўғриладик. Иккинчи бўлимда ҳам рақиб ўйинни ташлаб қўймади, аммо биз нисбатан сифатлироқ прессинг қилдик. Бу ўйин учун тузган режамиздан бири эди. Қисқаси, биринчи бўлимда тўпни рақибга атайин топширганимиз - факт!
Кеча U-19 жамоаси ўйинига бориб, биринчи бўлимни кузатдим. Яхши футболчилар бор. Ёзги танаффусда Наманган вилояти ФА билан махсус тадбир уюштириш режалаштирилган, бунақаси Ўзбекистонда илк марта бўлади. Бу ҳақда кейинроқ эшитасизлар. Иқтидорлар кўп, уларни рўёбга чиқариш керак. Истеъдодларни танлаб, селекция ишларини маромига солишимиз лозим. Шунда бошқа ҳудудлардан футболчи чақиришга эҳтиёж қолмайди. Остон Ўруновни ортга қайтариш масаласи «Навбаҳор» раҳбарияти томонидан муҳокама қилинмаган. Хуллас, бу гаплар миш-миш, холос. Марушич аслида катта истеъдод, лекин ҳозирча реализация масаласида муаммолари бор. Лекин у эътиборини ҳужумга қаратишдан ташқари, прессинг пайти ҳам катта ҳажмда иш бажармоқда. Бу ҳаммага кўринмайди, биз - мутахассислар эса барчасини кўрамиз. Ўйлайманки, мухлислар ҳали Зораннинг асл кучини кўришади. Унинг олдинда яккалигига келсак, бу жамоамизнинг ҳужумкор ўйин кўрсатмаётганини англатмайди.
АГМК - «НЕФТЧИ» - 3:1 (2:1)
27 май. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 1199 томошабин.
Ҳакамлар: Раҳим Каримов, Бектурсин Канназаров, Жалгасбай Сарсенов, Рустам Чориев.
VAR ҳаками: Фирдавс Норсафаров.
VAR ассистенти: Алишер Усмонов.
Голлар: Мурод Тошматов (12), Муҳсин Убайдуллаев (29-авт.), Хуршид Ғиёсов (70-пен.) - Сирожиддин Қўзиев (31).
АГМК: 1. Ботирали Эргашев, 2. Акрам Комилов, 3. Сардор Раҳмонов, 4. Миржамол Қосимов (15. Андрей Мишенко, 71), 5. Анзур Исмоилов, 8. Абдулла Абдуллаев, 10. Хуршид Ғиёсов (22. Шоҳруҳ Гадоев, 85), 11. Мурод Тошматов, 27. Мартин Боаке (23. Александр Касьян, 71), 70. Мирғиёс Сулаймонов, 88. Сиёвуш Ҳақназари (77. Нодир Абдураззоқов, 85).
«Нефтчи»: 1. Машҳур Муҳаммаджонов, 6. Сирожиддин Қўзиев, 9. Суннатилла Абдуллажонов (11. Иззатилло Абдуллаев, 74), 17. Абдуллоҳ Олимов, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 20. Анвар Ғофуров, 21. Муҳсин Убайдуллаев, 31. Марко Шарич (7. Ойбек Қиличев, 74), 44. Дарко Станоевич, 70. Аббос Ғуломов (8. Шерзод Каримов, 80), 77. Аброр Исмоилов.
Огоҳлантиришлар: Хуршид Ғиёсов (54), Ботирали Эргашев (90+1) - Марко Шарич (8), Анвар Ғофуров (67).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Акрам Комилов (АГМК).
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.
Комиссар: Қудрат Мадраимов.
Илҳом Мўминжонов («Нефтчи» бош мураббийи): - Жанговар ўйин кўрдик. Афсуски, ҳимоя марказидаги қўпол хатолар туфайли голлар қўйиб юбордик. Ўйлайманки, шогирдларим хатоларни англаб етишади ва келгусида буларни такрорлашмайди. Шунингдек, хавфли вазиятлардан фойдаланолмаслик панд бермоқда. Кечаги машғулотда Акбар Тўраев ва Шаҳбоз Убайдуллаев жароҳатланишди. Улар шунинг учун майдонга тушишмади. Хусусан, иккинчи дарвозабонимизга имкон бердик. Машҳур Муҳаммаджонов кейинги баҳсларда тажриба орттиради, менимча. Аввалги турда қарши ҳужумга таянган, машғулотларда ҳам бу борада ишлагандик. Бироқ рақибнинг тезкор голи режаларимизни бузиб юборди. Мезбонлар иккинчи бўлимда юқори прессинг қўллашмади, бироқ 3-голга яна ўзимиз сабабчи бўлдик. 10 нафарга яқин футболчимиз энди тузала бошлаганида, яна иккиси сафдан чиқди. Бунақаси ҳаётимда кузатилмаганди...
Миржалол Қосимов (АГМК бош мураббийи): - «Нефтчи» жадвалда пастки ўринларда бораётган бўлсада, жамоа анча шаклланган. Таркибида яхши футболчилар йиғилишган, мураббийи тажрибали. Бугун вазиятлардан унумли фойдаландик ва ҳақли равишда ғалаба қозондик. Ўйин давомида йигитлардан тезроқ ҳаракатланишни сўрадим. Шу туфайлими, оддийроқ вазиятларда кўп тўп йўқотдик. Касьян ва Сиё шу туфайлими, шошилиб, вазиятларни голга айлантиролмадилар. Рақиб ҳам яхшигина қаршилик кўрсатди. Голларимиз меҳнат эвазига, қийинчилик билан юзага келди. «Нефтчи» гол урган вазиятда рақибни ярим ҳимоячиларимиздан ҳеч бири кутиб олмади. Ўз олдига катта мақсад қўйган жамоа бундай эътиборсизликка йўл қўймаслиги керак.
«ҚЎҚОН-1912» - «ҚИЗИЛҚУМ» - 1:3 (0:1)
28 май. Яйпан. «Ўзбекистон» стадиони. 471 томошабин.
Ҳакамлар: Илья Ильин, Сардор Нишонбоев, Авазбек Абдуллаев, Иброҳим Исмоилов.
Голлар: , Жавоҳир Сиддиқов (82) - Темурхўжа Абдухолиқов (29), Пауль Комолафе (52), Александар Станисавлевич (60).
«Қўқон-1912»: 1. Музаффар Абдуллаев, 5. Славко Лукич (70. Билолхон Тошмирзаев, 55), 8. Санъат Шихов, 10. Жавоҳир Сиддиқов, 11. Мўмин Мелиев (27. Анвар Ҳожимирзаев, 46), 14. Авазхон Маматхўжаев, 15. Ойбек Рустамов, 17. Қувондиқ Рўзиев, 18. Шаҳзод Нурматов (7. Жамшид Ҳасанов, 69), 33. Иван Йосович, 77. Мурод Холмуҳаммедов.
«Қизилқум»: 1. Игнатий Нестеров, 7. Санжар Шоаҳмедов, 10. Темурхўжа Абдухолиқов, 11. Александар Станиславлевич (29. Габриэль Гонсало, 71), 14. Файзулла Қамбаров (88. Артём Дмитриев, 87), 17. Салим Мустафоев (25. Азиз Усмонов, 71), 20. Ислом Тўхтахўжаев, 23. Шерали Жўраев, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 43. Пауль Комолафе (9. Ҳумоюн Абдуалимов, 90+4), 87. Алишер Саноев (18. Жасур Азимов, 87).
Огоҳлантиришлар: Ойбек Рустамов (23) - Габриэль Гонсало (90+4).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Темурхўжа Абдухолиқов («Қизилқум»).
Назоратчи: Темур Абдуллаев.
Комиссар: Владимир Назаров.
Никола Лазаревич («Қизилқум» бош мураббийи): - Қўқонликлар сюрприз тайёрлашибди, бошида роса қийналдик ва айрим ўзгартиришлар киритишимизга тўғри келди. Ҳакамлик? Мураббий бу борада фикр билдирса, жаримага тортилиши мумкин. Фикримча, 2та вазиятдан бирида пенальти бор эди. Аммо буни ҳам видеолавҳада кўриб чиқишим керак. Агар пенальти қўйилганида, бизга қийин бўларди. Тан оламан, «Қўқон-1912» иккинчи бўлимда яхши ўйнади. Чунки 3:0дан кейин ҳимояга эътибор қаратдик. Бу учрашувдан олдин футболчилар билан натижаларимиз бўйича гаплашиб олдим. Ҳозир 5-6та жамоа юқори ўринлар учун курашмоқда. Кўрамиз, мавсум охирида қандай манзара юзага келаркан. Биз қадамма-қадам юқорилаб боряпмиз. Айтишим мумкинки, «Қизилқум» охиригача юқори ўринлар учун курашади.
Бахтиёр Ашурматов («Қўқон-1912» бош мураббийи): - Ўйинга танлаган тактика ва таркиб ўзини оқламади ва айбни зиммамга оламан. Ҳужумкор услуб самара бермади. Ҳа, 0:2дан кейин тезроқ ҳаракатлана бошладик. Афсуски, ҳар қандай ҳолатда жамоани қўллаб-қувватлаётган мухлислар ишончини оқлолмаяпмиз. Мураккаб вазиятни тўғрилашимиз керак. Биринчи даврани якунлаб олсак, селекция жараёнини фаол олиб борамиз. Чунки айрим чизиқларда деярли рақобат йўқ. Агар кейинги 2та ўйинда ўзгариш қилолмасак, раҳбарият билан қандай иш тутиш маъқуллиги борасида гаплашиб оламиз. Уятли ўйин учун узр...
Мағлубиятдан кейин ҳакамни айблаш нотўғри. Лекин ҳакамлик ривожланаётганини айтиб, ўзимизни алдаб юрибмиз. Бу борада гапирсангиз, жарима нақд... Бунга хорижлик мураббийлар ҳам эътироз билдиришмоқда. Тинч юриб, душман орттирмасликни ўйлаш футболимиз муаммоларини кўпайтиряпти. Тўғри, бугун ҳакамни гапирсам, уят бўлса керак. Чунки ўйин давомида шармандаларча ютқаздик. Футболчилар эмас, ўзим айбдорман. Аммо ўзимизни алдашни йиғиштиришимиз керак. «Сурхон» билан баҳсда ҳакам 70 метр узоқликдан пенальтини бекор қилди. Бугун эса яқинидаги вазиятни кўрмади. Мухлислар эса биринчи марта истеъфони талаб қилиб бақиришди. Уларни тўғри тушунаман. Лекин турли омилларга ҳеч ким эътибор бермайди. Мураббийлик шундай - натижа кўрсатишинг, мухлислар ишончини қозонишинг шарт. Алам қилаётгани шуки, жамоамизда жанговарликнинг йўқолган. Танқидларни тўғри қабул қиламиз. Қўқонликман, жамоани бундай ҳолатда ташлаб кетишим тўғри эмас.
«СУРХОН» - «БУНЁДКОР» - 1:0 (1:0)
29 май. Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 253 томошабин.
Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Элнур Дониёров, Артём Калинин, Султонмурод Абдураҳмонов.
VAR ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев.
VAR ассистенти: Александр Сидоров.
Гол: Зоир Жўрабоев (27).
«Сурхон»: 35. Шоҳруҳ Эшбўтаев, 2. Зоир Жўрабоев, 4. Жавоҳир Соҳибов (26. Улуғбек Абдуллаев, 69), 5. Серхио Родригес, 8. Бахтиёр Қосимов, 10. Мурод Бобожонов (13. Мирослав Маркович, 77), 19. Нуриддин Ҳасанов (9. Зоҳир Пиримов, 83), 23. Абдулазиз Юсупов (55. Шарофиддин Шобиров, 83), 33. Тоҳир Шамсиддинов, 66. Беҳруз Шайдулов, 99. Камрон Саидазимов.
«Бунёдкор»: 91. Зафар Сафоев, 4. Даврон Эргашев, 5. Дилшод Жўраев (21. Ғайрат Азизхўжаев, 84), 6. Авазбек Ўлмасалиев, 8. Францис Нарх, 10. Расул Йўлдошев (19. Билол Туплиев, 42), 17. Фарҳод Мираҳматов, 22. Усмонали Исмоналиев (29. Музаффар Олимжонов, 46), 34. Суҳроб Иззатов, 37. Муҳаммадодил Қаҳрамонов (14. Ҳусайн Эргашбоев, 58), 49. Иброҳим Томива.
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Зоир Жўрабоев («Сурхон»).
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров.
Комиссар: Лазиз Қўчқоров.
Виктор Карпенко («Бунёдкор» мураббийи): - Икки хил бўлим гувоҳига айландик. Биринчисида ўйинга тайёр эмасдек кўриндик, футболчиларда ўзларига нисбатан ишонч сезилмади. Тушунарсиз ҳаракатлар, ноаниқ узатмалар... Қисқаси, танаффусгача ўйнамадик ҳисоб. Иккинчи бўлимда ҳаммаси изига тушгандек бўлди, бироқ вазиятлардан фойдаланолмадик. Шунинг учун таблода салбий ҳисоб...
Анхель Лопес («Сурхон» бош мураббийи): - Ўйинга жиддий ҳозирлик кўргандик. «Бунёдкор» билан Ўзбекистон кубогида ҳам тўқнаш келгандик - жуда кучли жамоа. Бугун тажовузкор ва ҳар доимгидек ҳужумкор услубга таяндик. Айниқса, биринчи бўлимда юқори прессинг билан майдоннинг ҳар бир қаричи учун курашдик.
26 июнь (якшанба)
«МЕТАЛЛУРГ» - «ОЛИМПИК»
------------------------------------------------------------
«ДИНАМО» - «НАСАФ» ва «СЎҒДИЁНА» - «ПАХТАКОР» ўйинлари номаълум муддатга қолдирилди.
ИҚТИБОСЛАР
- Иккинчи бўлимда ҳам рақиб ўйинни ташлаб қўймади, аммо биз нисбатан сифатлироқ прессинг қилдик. Бу ўйин учун тузган режамиздан бири эди. Қисқаси, биринчи бўлимда тўпни рақибга атайин топширганимиз - факт! Самвел Бабаян («Навбаҳор» бош мураббийи).
- 10 нафарга яқин футболчимиз энди тузала бошлаганида, яна иккиси сафдан чиқди. Бунақаси ҳаётимда кузатилмаганди... Илҳом Мўминжонов («Нефтчи» бош мураббийи).
- Мағлубиятдан кейин ҳакамни айблаш нотўғри. Лекин ҳакамлик ривожланаётганини айтиб, ўзимизни алдаб юрибмиз. Бахтиёр Ашурматов («Қўқон-1912» бош мураббийи).
1 АГМК 10 6 2 2 18-9 20
2 СўҒдиёна 10 6 2 2 18-10 20
3 Навбаҳор 10 6 2 2 12-6 20
4 ҚизилҚум 11 6 2 3 17-14 20
5 Насаф 8 5 3 0 14-3 18
6 Пахтакор 9 4 5 0 10-4 17
7 Локомотив 11 4 0 7 11-15 12
8 Бунёдкор 11 3 3 5 12-19 12
9 Металлург 9 2 4 3 6-10 10
10 ҚўҚон-1912 11 3 1 7 6-16 10
11 Сурхон 10 2 3 5 8-14 9
12 Нефтчи 11 2 3 6 8-14 9
13 Олимпик 9 1 5 3 8-9 8
14 ДИНАМО 10 1 3 6 8-13 6
Тўпурарлар:
Шоҳруз Норхонов («Сўғдиёна») - 6та (2та - пен.)
Драган Черан («Пахтакор») - 5та
Ойбек Бозоров («Насаф») - 5та
Иброҳим Томива («Бунёдкор») - 5та (1та - пен.)...
12-ТУР
17 июнь (пайшанба)
«ЛОКОМОТИВ» - «СЎғДИЁНА»
18 июнь (жума)
«ДИНАМО» - «СУРХОН»
20 июнь (якшанба)
«ҚИЗИЛҚУМ» - «ПАХТАКОР»
«БУНЁДКОР» - «ҚЎҚОН-1912»
21 июнь (сешанба)
«НАВБАҲОР» - «МЕТАЛЛУРГ»
22 июнь (чоршанба)
«ОЛИМПИК» - АГМК
«НЕФТЧИ» - «НАСАФ»
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйинни "Ливерпуль" билан бўладиган учрашувга тайёргарлик сифатида кўрмоқда.
Жуд Беллингем Испания футболчилар ассосацияси томонидан Ла Лигада 2023/24 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789