Суперлига. 14-тур: Андижонда яна албанча ёғду

Суперлига. 14-тур: Андижонда яна албанча ёғду

Андижон Рубен Хебайдан сўнг албаниялик яна бир футболчи ёғдуси гувоҳига айланди.

Фарқли томони шуки, бу сафар албанча эффект «Андижон» зарарига ишлади. Оддий ифода этганда, Суперлигада кўриниш бера бошлаган албаниялик иккинчи футболчи - Клейди Даци ОКМКдаги расмий дебютида 2та гол уриб, бош қаҳрамонга айланди. Эътиборлиси, 1999 йилнинг 22 апрель куни Тирана шаҳрида туғилган ҳужумчи шу вақтга қадар Албания чемпионатидан четга чиқмаган экан. Хуллас, Суперлига осмонида Рубен Хебайдан кейин яна бир албаниялик ёғду соча бошлади илк уринишданоқ... 

14-турнинг 4та ўйини қолдирилган бўлса, қолган баҳсларда «Қизилқум» Қаршида «Бунёдкор»дан 3 очко тортиб олди, Олмалиқда эса «Металлург» ва «Локомотив» муроса кўчасини танлади. Айтганча, Даврон Ҳошимов Бекобод жамоасидаги фаолиятини тезкор қизил карточка билан бошлади.

*** «Қизилқум» Суперлигада қаторасига 3та ўйинда гол қўйиб юбормади. Навоий клуби охирги марта 2022 йилнинг баҳорида шундай серия қайд этганди.

*** «Андижон» 2011 йилдан буён ОКМК­ни енголмаяпти - 18та ўйин, 5та дуранг ва 13та мағлубият. Эътиборлиси, 2011 йилга қадар «Андижон» ўз майдонида бу рақибни қаторасига 4 марта доғда қолдирганди.

 

«ҚИЗИЛҚУМ» - «БУНЁДКОР» - 1:0 (0:0)

2 август. Қарши. «Марказий» стадиони. 310 томошабин.

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов, Умид Нутфуллоев.

VAR ҳакамлари: Равшан Абдувоҳидов, Зилола Раҳматова.

Гол: Муҳаммадали Ғиёсов (57).

«Қизилқум»: 12. Роберт Озолс, 6. Асрор Ғофуров, 8. Гиорги Кухианидзе (22. Шаҳзод Раҳматиллоев, 78), 10. Элгужа Лобжанидзе, 11. Акаки Шулая (7. Даврон Анваров, 88), 13. Николай Тарасов, 14. Файзулла Қамбаров (23. Самандар Шукуруллаев, 81), 17. Муҳаммадали Ғиёсов (4. Илҳом Ваҳобов, 88), 18. Бахтиёр Қосимов, 25. Азиз Усмонов, 71. Жамолиддин Убайдуллаев.

«Бунёдкор»: 1. Марин Любич, 5. Момчило Расо, 6. Бобур Йўлдошев, 7. Шаҳбоз Жўрабеков (4. Нажмиддин Нормуродов, 64), 8. Фра-не Чирьяк (10. Расул Йўлдошев, 70), 25. Ицуки Урата, 41. Андрия Филипович (11. Темурхўжа Абдухолиқов, 64), 65. Аҳмадулло Муқимжонов (22. Усмонали Исмоналиев, 64), 66. Азиз Тўлқинбеков, 74. Луис Качорри (14. Миржаҳон Мираҳмадов, 72), 77. Музаффар Олимжонов.

Огоҳлантириш: Азиз Усмонов (74, Қ.).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Муҳаммадали Ғиёсов («Қизилқум»).

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.

Комиссар: Шоҳруҳ Саид.

Илёс Зейтуллаев («Бунёдкор» бош мураббийи): - Бугун ютқазишга ҳаққимиз йўқ эди. Ҳаракат қилдик, ижобий натижа учун ўйнадик, лекин ўхшамади. Мураббийлар штаби айбни ўз зиммасига олади. Биринчи бўлимда имкониятлар туғилганини айтишим керак. Ҳа, қийин бўлди, лекин охиригача курашдик. Биласиз, олдинда кубок ўйини бор. Балки якунда Фарғонада бўлдиган финалга чиқармиз. Ҳар доим ижобий натижа учун ўйнаймиз. Таркибга ўзимиз истаган футболчиларни қўшиб олдик, лекин йиғинда кўрингани ўйинда ҳар доим амалга ошавермайди. Аслида тайёргарлигимиз яхши, бироқ натижа... Тушунарлики, бугунги ўйинимиздан қониқмадим. Легионерлар натижа кўрсата олишмаса, бунга мураббийлар штаби жавоб беради. Иккинчи давра ҳисобидан илк ўйинга қараб, хулоса чиқариш тўғри эмас. 

Жамшид Саидов («Қизилқум» бош мураббийи): - Оғир ўйин. Йигитларга характер кўрсатишгани учун раҳмат. Ҳа, иккинчи давра ўйинларини Самарқандда ўтказишни режалаштирган эдик. Бироқ «Динамо» стадионида «Сурхон» ўйнаши маълум қилинди. Нима дердик, тартиб-қоидага амал қиламиз. Қолаверса, Қаршидаги стадион биз учун қадрдон бўлиб улгурди. Йигитларга қаттиқ эътироз билдирганим - ўйин ҳароратида юзага келадиган ҳолат. Мураббийлар штаби аниқ режа асосида ишлаяпти. «Бунёдкор» қулай рақиб? Ҳа, ўзаро ўйинлар статистикасини кўрдим. Лекин «Бунёдкор» - буюк клуб, барибир. Жамоа ўз номи ва мақомига мос бўлиши керак.

 

«АНДИЖОН» - ОКМК - 2:3 (2:1)

3 август. Андижон. «Бобур Арена» стадиони. 13520 томошабин.

Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Александр Сидоров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Алишер Абдувоҳидов.

VAR ҳавкамлари: Иброҳим Исмоилов, Шоҳруҳ Аъзамов.

Голлар: Илҳом Абдуғаниев (35), Леван Арвеладзе (41-пен.) - Клейди Даци (43, 66), Рубен Санчес (79).

«Андижон»: 1. Элдор Адҳамов, 8. Фарҳод Бекмуродов (18. Да-мир Темиров, 81), 9. Леван Арвеладзе (26. Муҳаммадкарим Тоиров, 60), 10. Илҳом Абдуғаниев (19. Абинур Нуримбет, 88), 13. Сардор Азимов, 14. Абдураҳмон Комилов, 15. Владимир Бубанья, 17. Фарҳод Соҳибжонов (11. Вагиз Галиулин, 88), 21. Иль-дар Маматказин, 71. Бектемир Абдуманнонов (99. Шаҳром Самиев, 81), 77. Рустам Турдимуродов.

ОКМК: 35. Жавоҳир Илёсов, 2. Акрам Комилов, 3. Сардор Раҳмонов, 4. Миржамол Қосимов (18. Азиз Холмуродов, 46), 5. Гиорги Папава (30. Аброр Саримсоқов, 68), 6. Авазбек Ўлмасалиев, 7. Дилшод Аҳмадалиев (14. Азиз Баҳромов, 81), 9. Рубен Санчес (77. Нодир Абдураззоқов, 81), 10. Хуршид Ғиёсов, 11. Клейди Даци (27. Али Абдураҳмонов, 88), 28. Арихиро Сентоку.

Огоҳлантиришлар: Сардор Азимов (72), Владимир Бубанья (72) - Авазбек Ўлмасалиев (68), Рубен Санчес (79), Жавоҳир Илёсов (90}3).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Клейди Даци (ОКМК).

Назоратчи: Маъмур Саидқосимов.

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.

Миржалол Қосимов (ОКМК бош мураббийи): - Муҳими, керакли натижага эришдик. Тўғри, биринчи бўлимда суст ҳаракатландик, оддий вазиятларда хатоларга йўл қўйдик. «Андижон» қарши ҳужумлар ва стандарт вазиятларда жуда хавфли. Қолаверса, «Бобур Арена»да «Андижон»нинг 12-рақамли футболчиси бор - мухлислар. Ушбу стадионга келадиган ҳар бир жамоа қийналади. Иккинчи бўлимда вазиятни ўзгартирдик - 3 очко қолади, ўйин эсдан чиқади. 2та гол қўйиб юборгач, тезда ҳисобни қисқартирганимиз қўл келди, албатта. Ўзи йигитларга ишонгандим, бу ерга ғалаба учун келгандик. Ўйинга тайёргарлик жараёнида ҳар бир вазиятни ҳисобга олиш керак. Ана, олимпия терма жамоамизнинг мисрликлар билан ўйинида ҳимоячи тўпни узоқлаштирмоқчи эди, тасодифан гол бўлди. Футболда шундай кутилмаган ҳодисалар кўп учрайди...

Александр Хомяков («Андижон» бош мураббийи): - Оғир ва босимли ўйин кўрдик. 2та гол уриб ҳам ғалаба қозонолмаганимиз аламли. Биринчи бўлимни юқори кайфиятда тугатдик. Бироқ эътиборни йўқотдик, хатолар ортидан голлар қўйиб юбордик. Рақиб қарши ҳужумларда яхши ўйнади. Яна нима дердим, ОКМКни ғалаба билан табриклайман. Захира вакилларидан унумли фойдаланишни ўйладик. Кўрдинглар, ўйинни кучайтирмоқчи эдик, лекин... Умуман, таркибдаги ўзгаришлар - менинг қарорим, айрим йигитларда жароҳат бор. Ҳозир ким таркибга керак ёки керак эмаслигини таҳлил қилолмаймиз. Арвеладзе мавсум давомида кўп ўйин ўтказяпти, у ҳали керак. Сезган бўлсангиз, Леванда ҳам чарчоқ яққол сезила бошлаганди. Ким тайёр бўлса, шуни майдонга туширамиз. Мухлислар эътирози? Бундай асабий ўйинда исталган кишида эмоциялар юзага чиқади.

 

«МЕТАЛЛУРГ» - «ЛОКОМОТИВ» - 1:1 (1:0)

4 август. Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 286 томошабин.

Ҳакамлар: Азиз Асимов, Маҳмуд Турдиев, Феруз Достонов, Маъмур Илҳомов.

VAR ҳакамлари: Раҳим Каримов, Руслан Серазитдинов.

Голлар: Марко Миличкович (27-пен.) - Валерий Кичин (57-пен.).

«Металлург»: 35. Ра-ҳим Давронов, 4. Керим Палич, 5. Александр Кучеренко, 6. Худойшукур Сатторов, 7. Асадбек Собиржонов (11. Да-лер Шарипов, 71), 15. Азиз Пирмуҳаммадов, 22. Шаҳзод Ғофурбеков, 24. Дав-рон Ҳошимов, 31. Марко Миличкович (10. Шаҳзод Убайдуллаев, 81), 88. Сирожиддин Қўзиев, 98. Балша Секулич (99. Аббос Эргашбоев, 71).

«Локомотив»: 32. Суҳ-роб Султонов, 2. Аб-дулазиз Абдурашидов, 3. Валерий Кичин, 4. Иван Рогач, 11. Константин Базелюк (10. Шодиёр Шодибоев, 82), 15. Жасур Ҳакимов (7. Сардор Абдунабиев, 63), 17. Санжар Турсунов, 26. Абдуллоҳ Йўлдошев, 70. Абубакрризо Турдиалиев (22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 74), 72. Рустам Холназаров (77. Лазиз Мирзаев, 46), 97. Михаил Гашенков (27. Собит Синдаров, 63).

Огоҳлантириш: Раҳим Давронов (74) - Абубакризо Турдиалиев (13), Иван Рогач (19), Валерий Кичин (47).

Четлатиш: Даврон Ҳошимов (6, М.).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Абубакрризо Турдиалиев («Локомотив»).

Назоратчи: Марат Исмоилов.

Комиссар: Қудрат Мадраимов.

Александр Крестинин («Локомотив» бош мураббийи): - Ғалаба қозониш учун яхшигина имконият юзага келди, аммо бизга вазиятларни якунлашда совуққонлик ва ақл билан ўйнаш етишмади. Кўзга ташланган яққол камчилигимиз -  ҳужумда жуда оддий ҳаракатландик. Ғалаба учун эса бироз но­одатийлик керак, ақллироқ ўйнаш талаб этилади. Йигитларга ҳар бир ўйинда фақат 3 очко олишни ўйлашимиз зарурлигини қайта-қайта таъкидлаяпман. Трансферларга келсак, қоғозда ёмон эмасди, бироқ, майдонда биз кутган ўйин кўрсатилмади. Балки мослашиш учун вақт керакдир. Ҳисобда адашмаган бўлсам, иккинчи бўлимда рақиб дарвозаси томон атиги 5 марта зарба йўлладик. Голни ҳам пенальтидан урдик. Қисқаси, камчиликларимиз ҳали етарли.

Григорий Колосовский («Металлург» бош мураббийи): - Гувоҳи бўлганингиздек, оғир ўйин бўлди. Бошидаёқ четлатишга дуч келганимиз режаларни ўзгартириб юборди. Натижада қарши ҳужумларга таянишга мажбур бўлдик. Битта зўр вазият туғилди, агар гол урганимизда, ўйин бошқача тус оларди. Натижадан қониқмадим, албатта. Лекин ўйиндан кўнглим тўлди. Ҳали ишлашимиз зарур жиҳатлар бор, бугун барчасини кўриб олдик. Қизил карточка вазиятини тўғридан-тўғри кўролмадим. Видеотакрорга қараб, хулоса чиқарамиз. Бугун яхши ҳимояландик ва бу ўйин сифатига ҳам, натижага ҳам таъсир қилди. Жамоани Суперлигада олиб қолиш учун энди ҳар бир ўйинга финалдек ёндашиш керак. 

 

20 август (сешанба)

«НЕФТЧИ» - «СЎҒДИЁНА» 

«ОЛИМПИК» - «НАСАФ»

22 август (пайшанба)

«ПАХТАКОР» - «СУРХОН»

«ДИНАМО» - «НАВБАҲОР» ўйини санаси номаълум.

 

ТУР ИҚТИБОСЛАРИ

- Легионерлар натижа кўрсата олишмаса, бунга мураббийлар штаби жавоб беради. Иккинчи давра ҳисобидан илк ўйинга қараб, хулоса чиқариш тўғри эмас. Илёс Зейтуллаев («Бунёдкор» бош мураббийи).

- Иккинчи бўлимда вазиятни ўзгартирдик - 3 очко қолади, ўйин эсдан чиқади. Миржалол Қосимов (ОКМК бош мураббийи).

- Мухлислар эътирози? Бундай асабий ўйинда исталган кишида эмоциялар юзага чиқади. Александр Хомяков («Андижон» бош мураббийи.

 

1 НАСАФ          13   7      5        1       18-9   26

2 ОКМК             14   8      2        4       25-17 26

3 СЎҒДИЁНА  13   7      2        4       23-17 23

4 ПАХТАКОР  13   6      4        3       21-17 22

5 АНДИЖОН    14   4      7        3       24-19 19

6 НАВБАҲОР  13   4      7        2       18-14 19

7 ОЛИМПИК    13   5      4        4       16-12 19

8 НЕФТЧИ       13   5      4        4       13-11 19

9 ҚИЗИЛҚУМ  14   4      6        4       15-16 18

10 СУРХОН      13   4      4        5       15-18 16

11 ДИНАМО     13   3      5        5       14-17 14

12 ЛОКОМОТИВ   14    2        5       7        13-23 11

13 МЕТАЛЛУРГ    14    0        8       6        11-19 8

14 БУНЁДКОР        14        1          5          8          8-25     8

 

ТЎПУРАРлар:

Люпче Дориев («Сўғдиёна») - 9та (2та пен.)

Тома Табатадзе («Навбаҳор») - 8та (4та пен.)

Драган Черан («Пахтакор») - 7та (2та пен.)

Шоҳруҳ Абдураҳмонов («Сўғдиёна») - 6та

Достон Ҳамдамов («Пахтакор») - 5та

Анвар Ҳожимирзаев («Динамо») - 5та (3та пен.)...

 

15-тур

9 август (жума)

«ЛОКОМОТИВ» - «ОЛИМПИК» 

10 август (шанба)

«НЕФТЧИ» - «ДИНАМО»

«НАСАФ» - «ПАХТАКОР» 

11 август (якшанба)

«СЎҒДИЁНА» - «МЕТАЛЛУРГ» 

«БУНЁДКОР» - «АНДИЖОН»

12 август (душанба)

ОКМК - «НАВБАҲОР»

«СУРХОН» - «ҚИЗИЛҚУМ»

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.