Карло Анчелотти: “Эртами-кечми у ўзини кўрсатади"
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.
Суперкубок учун ўйин олдидан «Насаф»нинг ишлари унча жойида эмас.
Рўзиқул Бердиев жамоаси бу сафар аутсайдерлардан бири «Қизилқум» дарвозасига йўл тополмади ва яна 1 очко билан чекланди. «Металлург» билан баҳсда тежамкор ўйин услибига таянган пешқадам «Пахтакор» эса навбатдаги 3 очкони расмийлаштириб, турнир жадвалидаги мавқеини мустаҳкамлади, тўғри, асосий икки таъқибчиси ҳали ўйнамагани эвазига. «Турон» ўз майдонида «Бунёдкор»га аламли тарзда ютқазиб, ўз ҳолатини бироз яхшилаб олиш имкониятини йўқотган бўлса, «Бухоро» сўнгги паллада ғалабани дурангга алмашди «Сурхон»нинг 89-дақиқада пенальтидан урган голи туфайли.
* «Насаф» Суперлигадаги охирги 5та ўйинда атиги 1та гол уриб, 1та қўйиб юборди: 1тадан ғалаба ва мағлубият, 3та дуранг.
* «Қизилқум» кетма-кет 3та мағлубиятдан сўнг «Насаф»ни муҳим 2 очкодан мосуво этди.
«ПАХТАКОР» - «МЕТАЛЛУРГ» - 1:0 (1:0)
19 август. Тошкент. «Пахтакор» стадиони.
1823 томошабин.
Ҳакамлар: Султонмурод Абдураҳмонов, Андрей Цапенко, Темур Гайнуллин, Достон Мирзараимов.
VAR ҳаками: Ильгиз Танташев.
VAR ассистенти: Ҳусан Музаффаров.
Гол: Пшемислав Банашак (45).
«Пахтакор»: 35. Санжар Қувватов, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамроалиев, 7. Одил Ҳамробеков, 8. Азиз Турғунбоев, 10. Драган Черан, 17. Достон Ҳамдамов (20. Ҳожимат Эркинов, 74), 19. Пшемислав Банашак (11. Пўлатхўжа Холдорхонов, 81), 27. Сардор Собирхўжаев (28. Диёр Холматов, 74), 34. Фаррух Сайфиев, 88. Шаҳзод Азмиддинов (2. Беҳруз Асқаров, 85).
«Металлург»: 87. Акмал Ортиқов, 3. Даниал Маҳини (10. Бектемир Абдуманнонов, 61), 4. Керим Палич, 7. Ҳусниддин Ғофуров, 8. Искандар Шайқулов (11. Дамир Темиров, 61), 9. Забиҳилло Ўринбоев, 14. Аброр Тошқўзиев, 15. Сардор Абдураимов (77. Шаҳзод Убайдуллаев, 80), 17. Ризо Яздандўст (6. Худойшукур Сатторов, 70), 22. Шаҳзод Ғофурбеков, 33. Иван Йосович.
Огоҳлантириш: Муҳаммадқодир Ҳамроалиев (63, П.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Фаррух Сайфиев («Пахтакор»).
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.
Комиссар: Жамшид Имомов.
Веско Стешевич («Металлург» бош мураббийи): - Йигитларимиз бугун фаол ҳаракатланишди. Менимча, биринчи бўлимда ёмон кўринмадик. Иккинчисида баъзи ўзгаришларга қўл урдик ва ҳисобни тенглаштиришимиз ҳам мумкин эди. Йигитлар шу руҳда ўйнашда давом этсалар, ҳали кўп очко оламиз. «Пахтакор» бизга қарши ўйинда ҳисобда олдинда бориб, вақт чўзмаган ягона жамоа бўлди. Гол уришимизга нима етишмади? Баъзида сўнгги узатма ноаниқ чиқди, гоҳида тўғри қарор қабул қилолмадик. Ўйинимиз рақиб ва таркибимиз ҳолатига боғлиқ, албатта. Бизда Ўринбоевдек футболчи борлигидан хурсандман. У ҳам инсон, ҳам футболчи сифатида ўзини яхши томондан кўрсатмоқда, охиригача курашмоқда. Ўринбоев ўйинида ҳеч нимани ўзгартирмадим, ўзи ўзгарди. Шунчаки, кўрсатмаларимизни тўғри бажармоқда ва шу кетишда кўп гол уриши мумкин.
Максим Шацких («Пахтакор» бош мураббийи): - Ўйинни тўлиқ назорат остига олдик ва масалани биринчи бўлимдаёқ ҳал қилишимиз керак эди. Рақиб катта куч билан ҳимояланиши ва қарши ҳужумга таянишини билардик. Аслида йирик ҳисобда ғалаба қозонсак бўларди. Даража анча баланд. Исталган рақиб билан ўйин оғир ўтяпти. Тўғри, кам гол урилаётгани мухлисларга ёқмас, лекин «интрига» сўнгги сонияларгача сақланиб турибди. Қолаверса, ҳозир томошабоп ўйиндан 3 очко муҳимроқ. Айни пайт сўнгги узатма масаласида муаммолар бор. Суюнов иккинчи жамоа сафида шуғулланяпти, чунки ўзига нисбатан талабни тушириб юборди. Бу ҳақда бошқа ҳеч нима деёлмайман. «Насаф»га қарши суперкубок баҳсида бироз агрессивроқ бўлишимиз лозим. Ўйин чемпионатдагидан фарқланса керак. Битта ўйин, демак, финал, ёндашув шунга яраша. Йўқ, жамоа «чуқур»да эмас, шунчаки, муваффақиятсиз рестарт кузатилди. Ўйинларни яхшилаб томоша қилинг, омад етишмагани сезилади. Уларда етарлича вазият яратдик. Ўзи йиғинлардан кейин чемпионатга киришиб кетиш қийин кечади. Ҳа, старт кутганимиздек чиқмади, лекин «Пахтакор» - чемпион. Жамоамиз иродали эканлигини бир неча маротаба исботлаган. Ҳозир ҳам барчаси ўзимизга боғлиқ. Йигитларда маҳорат етарли. Асосийси - хоҳиш.
«НАСАФ» - «ҚИЗИЛҚУМ» - 0:0
19 август. Қарши. «Марказий» стадиони. 4416 томошабин.
Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Жаҳонгир Норалиев.
VAR ҳаками: Иброҳим Исмоилов.
VAR ассистенти: Руслан Серазитдинов.
«Насаф»: 1. Умид Эргашев, 2. Алибек Давронов, 7. Акмал Мозговой (99. Азиз Амонов, 84), 8. Зафармурод Абдураҳматов, 9. Жавоҳир Сиддиқов (88. Марко Станоевич, 56), 18. Баҳром Абдураҳимов (77. Ойбек Бозоров, 56), 19. Матеус Лима Круз, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 34. Шерзод Насруллаев (17. Суҳроб Нуруллоев, 66), 70. Жамбули Жигаури (10. Андрес Чавес, 66), 92. Умарбек Эшмуродов.
«Қизилқум»: 35. Жавоҳир Илёсов, 6. Мурод Раҳматов (87. Алишер Саноев, 75), 10. Ислом Кенжабоев, 11. Акаки Шулая, 13. Николай Тарасов, 23. Шерали Жўраев (30. Ислом Тошпўлатов, 81), 24. Ифеаньи Ифеаньи, 25. Азиз Усмонов, 44. Жўрабек Маннонов, 77. Гиорги Кухианидзе (4. Илҳом Ваҳобов, 81), 92. Марко Симоновски (17. Муҳаммадали Ғиёсов, 58).
Огоҳлантиришлар: Николай Тарасов (20), Ифеаньи Ифеаньи (83, Қ.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Жавоҳир Илёсов («Қизилқум»).
Назоратчи: Темур Абдуллаев.
Комиссар: Шерзод Ражабов.
Жамшид Саидов («Қизилқум» бош мураббийи): - Ҳар бир ўйинга ўта жиддий тайёргарлик кўряпмиз, жадвалдаги ҳолатимиз шуни тақозо этади. Йигитларга раҳмат, бугун кўп тер тўкишди. Натижадан кўнглим тўлди. Зеро, ҳозирда ҳар бир очко олтинга тенг. «Насаф»дан олган футболчилар ишончни оқлашяптими? Майдонга тушишяптими, демак, оқлашяпти. Уларда «фундамент» бор. «Қизилқум»нинг бу йилги ҳолатига пулнинг алоқаси йўқ. Шунчаки, Суперлигада кучсиз жамоа қолмади. Жадвалнинг юқори ва қуйи қисмида бирдек жиддий кураш бормоқда. «Қизилқум» лигада қолиши учун охиригача курашамиз. Бинобарин, Навоийда бизга ишонишмоқда.
Рўзиқул Бердиев («Насаф» бош мураббийи): - Рақиб яхши ҳимояланди ва натижа биз кутгандек бўлмади. Зич ҳимояни ёриб ўтиш йўлини тополмадик. Баъзи вазиятларда омад етишмади, дейлик, тўп тўсинга тегди, дарвозабон жасорат кўрсатди. Тушунарлики, ҳар бир баҳсда ғалабани кўзлаймиз. Ички муҳитда муаммо йўқ. Шошасиз ва ўйинингиз чиқмайди, бу руҳиятга ҳам таъсир кўрсатади. Асосий муаммо - ҳужумда маҳорат етишмаяпти. Легионерларнинг тезроқ кўникишлари устида кўп ишлаяпмиз. Суперкубок учрашуви нафақат биз, балки рақиб учун ҳам осон кечмайди. Сўнгги ўзаро тўқнашувлар натижаларига қарасак, «Пахтакор»га қарши ёмон ўйнамаяпмиз. Бу сафар ҳам ижобий якундан умидворман.
«ТУРОН» - «БУНЁДКОР» - 1:2 (1:1)
20 август. Яйпан. «Ўзбекистон» стадиони. 3905 томошабин.
Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Маҳмуд Турдиев, Феруз Достонов, Исроил Имомназаров.
VAR ҳаками: Раҳим Каримов.
VAR ассистенти: Максим Нехочин.
Голлар: Файзулло Жуманқўзиев (45+1) - Фарҳод Ўткиров (5), Расул Йўлдошев (90+5).
«Турон»: 35. Раҳим Давронов, 2. Абдулазиз Абдурашидов, 4. Аслиддин Тоштемиров, 5. Марлен Чобанов (18. Абдуғани Камолов, 46), 10. Ҳумоюн Муртозаев, 17. Нодир Мукаров (22. Шаҳзод Раҳматуллаев, 74), 21. Аъзам Алиев (40. Нгу Абега Эньянг, 64), 23. Сардор Хурсандов, 36. Нодир Абдураззоқов (45. Асадбек Саидхонов, 46), 44. Абубакр Ашуров, 77. Файзулло Жуманқўзиев (7. Шоҳмалик Комилов, 78).
«Бунёдкор»: 32. Суҳроб Султонов, 2. Алексей Носко (77. Милан Марчич, 78), 3. Маҳмуд Муҳаммаджонов (19. Билол Туплиев, 78), 4. Дарвон Эргашев, 6. Авазбек Ўлмасалиев, 8. Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 10. Расул Йўлдошев, 15. Жасур Ҳакимов (14. Аҳмад Анваров, 39), 30. Велингтон Таира, 34. Суҳроб Иззатов (22. Усмонали Исмоналиев, 64), 45. Фарҳод Ўткиров (99. Умид Султонов, 64).
Огоҳлантиришлар: Аъзам Алиев (44), Асадбек Саидхонов (87, Т.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Расул Йўлдошев («Бунёдкор»).
Назоратчи: Набижон Рўзимов.
Комиссар: Даврон Иброҳимов.
Александр Крестинин («Бунёдкор» бош мураббийи): - Биринчи навбатда, «Бунёдкор» мухлислари ва футболчиларни ғалаба билан табриклайман. Оддий ўйин бўлмади. Устун кўриндик, аммо рақиб ҳам ҳаммасини тўғри ташкил қилди. «Турон» аввалги баҳсларда ёмон таассурот қолдирмаган, очколарга эга чиққанди. Тўғриси, анча қийналдик, муҳими, якун яхши. Албатта, кўп вазият яратдик, «Турон» ҳам бу борада қолишмади. Исмоналиев ўтган ўйинда асосий таркибда майдонга тушганди, бугун эса захирадан... Чунки ихтиёримда 23 нафар футболчи бор, шунга яраша рақобат ҳам.
Ёрқин Назаров («Турон» бош мураббийи): - Умуман олганда, қизиқарли ўйин кўрдик. Охирги дақиқагача кураш борди. 90+5-дақиқада гол қўйиб юборганимиз омад «Бунёдкор»га кулиб боққанидан... Рақибнинг биринчи голини қайта кўриб чиқдик. Видеога қараганда, «офсайд» бор эди. Лекин нима қила оламиз, гол инобатга олинди, ўйин тугади, ҳисоб ўзгармайди. 3 очко рақибга ўтиб кетди. Гапиришдан бизга ҳеч қандай фойда йўқ. Навбатдаги ўйинларга тайёрланамиз. Таркибдаги ўзгаришларга келсак, «Сурхон» билан учрашувни таҳлил қилиб, бир қатор йигитларга ҳордиқ беришни лозим топдик. Муҳими, бошқаларни амалда кўриб олдик. Энди шунга қараб таркибни танлаймиз. Бугун ишонч билдирилган ёш футболчилар охиригача курашишди. Аслида Муртозаевни алмаштирмоқчи эдик, бироқ Файзулло Жуманқўзиевнинг жароҳати йўл қўймади. Умуман, Ҳумоюн катта ҳажмда иш бажармаган бўлсада, охиригача хавфли вазиятларда иштирок этди.
«БУХОРО» - «СУРХОН» - 1:1 (0:0)
20 август. Бухоро. «Бухоро» СМ. 6327 томошабин.
Ҳакамлар: Иброҳим Исмоилов, Руслан Серазитдинов, Ришат Нугманов, Жалолиддин Ҳусниддинов.
VAR ҳаками: Равшан Абдувоҳидов.
VAR ассистенти: Обид Жумаев.
Голлар: Асилбек Қаюмов (80) - Жаҳонгир Абдусаломов (89-пен.).
«Бухоро»: 50. Лука Кукич, 2. Иззатилло Пўлатов (8. Аслиддин Турсунпўлатов, 89), 5. Дилшод Жўраев, 9. Жасур Холтўраев (77. Асилбек Қаюмов, 54), 11. Шоҳруз Норхонов (22.Маҳмуд Жўрабоев, 89), 15. Диёр Ортиқбоев, 70. Александар Станиславлевич (91. Асилжон Бегимқулов, 89), 80. Фаррух Иброҳимов, 88. Всеволод Нихаев (10. Ҳумоюнмирзо Иминов, 54), 94. Фране Икич, 99. Жавоҳир Рўзиев.
«Сурхон»: 13. Азиз Исоқов, 3. Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 6. Артём Сокал, 7. Достон Турсунов (77. Асадбек Каримов, 49), 8. Ҳумоюн Шербўтаев, 15. Диёр Рамазонов (99. Камрон Саидазимов, 87), 18. Силванус Нимели (17. Жаҳонгир Абдусаломов, 67), 25. Беҳзод Шамсиев (2. Бобур Асқаров, 60), 27. Асилбек Жумаев (5. Азиз Пирмуҳаммадов, 60), 55. Шоҳжаҳон Султонмуродов, 66. Беҳруз Шайдулов.
Огоҳлантиришлар: Иззатилло Пўлатов (85), Дилшод Жўраев (87), Диёр Ортиқбоев (90+2) - Беҳруз Шайдулов (15), Бобур Асқаров (75), Азиз Пирмуҳаммадов (85).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Ҳумоюн Шербўтаев («Сурхон»).
Назоратчи: Рустам Бобомуродов.
Комиссар: Қудрат Мадраимов.
Сергей Арслонов («Сурхон» бош мураббийи): - Динамик тезкор ва қайноқ ўйин. Ҳар икки томон учун эмоцияларга тўла баҳс. Рақибни алоҳида эътироф этишим жоиз. Очиқ тан оламан, илк дақиқаларда унинг босимига дош беришда қийналдик. Муҳими, йигитлар кейинчалик ўйинни қўлга олиб, барчасини изга туширишди. Футбол шундай ўйин - қайсидир паллада рақиб фаолликни оширади, баъзи дақиқаларда сиз ташаббус кўрсатасиз. Йўқ, ҳимояга ётиб олмадик, эҳтимол, «Бунёдкор»га қарши кечган кубок баҳсида кўп энергия сарфланимиз учунми, баъзи ҳолатларда куч етишмагандир... Ўйинлар ораси қисқа, жамоамиз эса ёш. Бу каби баҳсларда футболчилар жуда кўп куч сарфлашмоқда.
Улуғбек Бақоев («Бухоро» бош мураббийи): - Ўйинни жуда ёмон бошладик. Агрессия етишмади, ҳаммаси оқ-қора тусда эди. Бу психология билан боғлиқдир балки. Мағлубиятдан чўчиш оқибати бўлиши ҳам мумкин. Ҳозирда ҳар бир очко муҳим, охиригача курашамиз. Ҳакам пенальти белгиладими, демак, шундай. Вазиятни VAR тизимида ҳам кўришди, демак, асос бўлган. Ўйинларга айнан рақибдан келиб чиқиб тайёрланамиз. Жамоа кучлиларга қарши зўр иштиёқ билан ўйнайди табиий равишда. Қолаверса, «Сурхон»ни ўртамиёна жамоа сифатида кўрсатиш нотўғри. Бу ерда ўйинни, футболчилар ҳаракатини муҳокама қилишимиз мумкин, аммо ҳакамликни эмас. Ҳар ҳолда, ҳакамлар қарорларини муҳокама қилиш ҳуқуқи йўқ бизда...
21 август (душанба)
19:00 «АНДИЖОН» - «ОЛИМПИК»
Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев
VAR ҳаками: Абдурашид Худойберганов
26 август (шанба)
18:30 ОКМК - «НЕФТЧИ»
19:30 «СЎҒДИЁНА» - «НАВБАҲОР»
1 ПАХТАКОР 17 12 2 3 26-14 38
2 НАВБАҲОР 16 10 3 3 27-10 33
3 НЕФТЧИ 16 8 8 0 22-10 32
4 НАСАФ 17 8 6 3 19-11 30
5 ОКМК 16 8 3 5 28-22 27
6 СУРХОН 17 7 6 4 18-15 27
7 БУНЁДКОР 17 6 5 6 19-21 23
8 АНДИЖОН 16 6 3 7 16-15 21
9 СЎҒДИЁНА 16 5 4 7 19-21 19
10 ОЛИМПИК 16 4 5 7 16-22 17
11 МЕТАЛЛУРГ 17 4 4 9 14-26 16
12 ТУРОН 17 2 6 9 12-21 12
13 БУХОРО 17 3 2 12 10-23 11
14 ҚИЗИЛҚУМ 17 2 5 10 7-22 11
ТЎПУРАРлар:
Драган Черан («Пахтакор») - 11та (4та пен.)
Рубин Хебай («Андижон») - 9та (1та пен.)
Силванус Нимели («Сурхон») - 8та
Зенан Займович («Сўғдиёна») - 8та
Тома Табатадзе («Навбаҳор»/«Нефтчи») - 7та (4та пен.)...
18-тур
25 август (жума)
19:00 «ОЛИМПИК» - «ТУРОН»
27 август (якшанба)
18:00 «БУНЁДКОР» - «БУХОРО»
29 август (сешанба)
18:30 «СУРХОН» - «НАСАФ»
19:30 «ҚИЗИЛҚУМ» - «ПАХТАКОР»
30 август (чоршанба)
18:45 «МЕТАЛЛУРГ» - «СЎҒДИЁНА»
18:45 «НАВБАҲОР» - ОКМК
31 август (пайшанба)
19:00 «НЕФТЧИ» - «АНДИЖОН»
Тур иҚтибослари
- Ўринбоев ўйинида ҳеч нимани ўзгартирмадим, ўзи ўзгарди. Шунчаки, кўрсатмаларимизни тўғри бажармоқда ва шу кетишда кўп гол уриши мумкин. Веско Стешевич («Металлург» бош мураббийи).
- «Пахтакор» - чемпион. Жамоамиз иродали эканлигини бир неча маротаба исботлаган. Ҳозир ҳам барчаси ўзимизга боғлиқ. Максим Шацких («Пахтакор» бош мураббийи).
- «Қизилқум»нинг бу йилги ҳолатига пулнинг алоқаси йўқ. Шунчаки, Суперлигада кучсиз жамоа қолмади. Жамшид Саидов («Қизилқум» бош мураббийи).
- Ички муҳитда муаммо йўқ. Шошасиз ва ўйинингиз чиқмайди, бу руҳиятга ҳам таъсир кўрсатади. Асосий муаммо - ҳужумда маҳорат етишмаяпти. Рўзиқул Бердиев («Насаф» бош мураббийи).
- «Бунёдкор»нинг биринчи голини қайта кўриб чиқдик. Видеога қараганда, «офсайд» бор эди. Лекин нима қила оламиз, гол инобатга олинди, ўйин тугади, ҳисоб ўзгармайди... Ёрқин Назаров («Турон» бош мураббийи).
- Бу ерда ўйинни, футболчилар ҳаракатини муҳокама қилишимиз мумкин, аммо ҳакамликни эмас. Ҳар ҳолда, ҳакамлар қарорларини муҳокама қилиш ҳуқуқи йўқ бизда... Улуғбек Бақоев («Бухоро» бош мураббийи).
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.
"Андижон" - "Динамо" учрашувидан (3:0) сўнг мезбонлар устози Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд Швейцарияда панжара ортига тушиши мумкин.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789