Суперлига 25-тур. “Навбаҳор” меҳмонда 5та гол урди ва учинчи ўринга кўтарилди

Суперлига 25-тур. “Навбаҳор” меҳмонда 5та гол урди ва учинчи ўринга кўтарилди

Мавсум аввалида чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бири сифатида қаралган “Навбаҳор” Суперлига якунига саноқли тур қолганда мухлисларни ҳурсанд қиладиган ажойиб натижаларга эришмоқда. Лекин поез кетиб бўлди-да...

Суперлиганинг 25- тур баҳслари доирасидан ўрин олган “Қизилқум” – “Навбаҳор” учрашувида мухлислар 6та гол кўришди. Дастаб наманганликлар ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров 45+4 дақиқада пенальтидан киритган голи эвазига ҳисобни очган бўлса,  57-дақиқада Сияваш Ҳақназари орадаги фарқни иккитага оширди. Орадан беш дақиқа ўтиб мезбонлар вакили Бобомурод Бозоров Суюнов қўриқлаётган дарвозани ишғол қилиб ўйинга интригани қайтаргандай туюлганди бироқ “Навбаҳор” етакчиси Йован Жокич 69 дақиқада гол киритиб “Навбаҳор”ни яна ишончли ҳисобда олдинга ўтиб олишини таъминлади. Шундан сўнг ўйинни ўз қўлига олган Лушчан шогирдлари Тома Табатадзе (87) ҳамда Саидазамат Мирсаидов (90+5) томонидан киритилган гол эвазига йирик- 5:1 ҳисобида ғалаба қозониб турнир жадвалида учинчи ўринга кўтарилиб олди.

Суперлига. 25-тур

«Қизилқум» — «Навбаҳор» - 1:5

Бош ҳакам: Тимур Тўхтасинов

ВАР:Равшан Абдувоҳидов

Голлар: Бобомурод Бозоров 62 – Жамшид Искандеров 45+4 пенальти, Сиёвуш Ҳақназарий 57, Йован Жокич 69, Тома Табатадзе 87, Саидазамат Мирсаидов 90+5.

«Қизилқум»: 12.Робертс Озолс, 6.Асрор Ғофуров, 11.Акаки Шулая, 13.Николай Тарасов, 14.Файзулла Қамбаров, 17.Муҳаммадали Ғиёсов, 18.Бахтиёр Қосимов (8.Гиорги Кухианидзе, 46), 23.Самандар Шукриллаев, 71.Жамолиддин Убайдуллоев, 77.Файзуллобек Жуманқўзиев (22.Шаҳзодбек Раҳматуллаев, 46), 79.Диёр Раҳматуллоев (20.Бобомурод Бозоров, 62).

«Навбаҳор»: 18.Элдорбек Суюнов, 4.Аброр Каримов, 8.Сиёвуш Ҳақназарий (17.Русланбек Жиянов, 71), 10.Жамшид Искандеров (88.Асадбек Жўрабоев, 86), 12.Саидазамат Мирсаидов, 13.Филип Иванович, 14.Жамшид Болтабоев, 21.Гиорги Никабадзе (22.Тома Табатадзе, 71), 23.Йован Жокич, 27.Жаҳонгир Турсунов (9.Одилжон Ҳамробеков, 78), 55.Комилжон Тожиддинов.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.