Суперлига, 5-тур: «Пахтакор»да ҳам ғалаба, уларда ҳам 9 око...

Суперлига, 5-тур: «Пахтакор»да ҳам ғалаба, уларда ҳам 9 око...

Мана ниҳоят кеча Суперлига 5-турининг сўнгги ўйини Тошкентда ўтказилди ва кутлганидек, "шерлар" зафар қучишди.

Шу тариқа, «Пахтакор» Суперлигадаги кетма-кет 3-ғалабасига эвазига 9 очко билан «Навбаҳор»ни ўзаро ўйинлар ҳисобига кўра ортда қолдириб, 5-ўринга кўтарилди. «Қизилқум» 4 очко билан 11-ўринда бормоқда. Энди бевосита тур ҳақида умуми "тасаввур"имизни бойитиб олсак...

Coca Cola Суперлигада катта дуэльМиржалол Қосимов ниҳоят, Самвел Бабаяндан устун келди биринчи марта. Бунга қадар икки мураббий жамоалари чемпионатда 3 марта рўбарў келган бўлса, уларда Бабаян 2та ғалаба ва 1та дуранг қайд этганди. Бу сафар олмалиқликлар ирода эвазига Қосимовнинг биринчи ғалабасини таъминлашди. «Нефтчи» ва «Бунёдкор» яна синхрон тарзда бир хил ҳисоб орқали 3 очкога эга чиққанини ҳам айтиш керак. Шунингдек, Қаршида «Насаф» ва «Сурхон» ўртасида ҳақиқий жанг кузатилди ҳамда «аждарлар» якунда ғалабани бир амаллаб ўз томонларига оғдиришди.

** «Бухоро» Суперлигада қаторасига 11та уй учрашувидан буён ғалаба қозонолмаяпти. Жамоа ўз майдонида охирги марта 2020 йилнинг августида «Сурхон»ни 1:0 ҳисобида енгганди.

** «Бунёдкор» Суперлиганинг 10та сафар ўйи­нидан буён мағлубиятга учрамаяпти - 7та ғалаба ва 3та дуранг. «Қалдирғочлар» охирги марта ўтган йилнинг августида «Сўғдиёна» майдонида имкониятни бой беришганди.

** «Нефтчи»нинг Суперлигадаги мағлубиятсиз одими 7та ўйинга етди. 

** «Насаф» чемпионат доирасидаги ўзаро 17та ўйиндан буён «Сурхон» дарвозасига камида 2та гол урмоқда.

** «Сурхон» 23 йилдан буён «Насаф»ни енголмаяпти. Термиз клуби ўз тарихида «аждарлар»­дан фақат бир марта устун келган (1999 йилнинг 10 октябрь куни).

ТУР ҚАҲРАМОНИЖАСУР ҲАСАНОВСЎҒДИЁНА»)
Катта юбилей шарафига эътироф - «Сўғдиёна»нинг фахрий ярим ҳимоячиси  Жасур Ҳасанов Ўзбекистон чемпионати элит лигаси ҳисобидан 500та ўйин довонини забт этди«Металлург» билан баҳсда катта юбилейини нишонлаган толмас футболчи бу маррага 3-рақам остида етди. Ҳасановга қадар Асрор Алиқулов (520та ўйин) ва Анвар Бердиев (505та ўйин) шундай натижага эришишганди. Бу йил Суперлигадан четда қолган Игнатий Нестеров ҳисобида эса 493та ўйин бор.


ТУР ИҚТИБОСЛАРИ
- Раҳбарият олдида хижолатдамиз. Агар шу ерда ишлаб, «Турон»ни Суперлигадан тушириб юборсам, 5 йил давомида мураббийликни ўрганиб юргандек бўлиб қоламан. Натижа йўқми, мураббийнинг иши ҳам кўринмайди... Бахтиёр Ашурматов («Турон» бош мураббийи).

- Барчаси футболчилар ўйинларига боғлиқ. Ҳолат оғир. Аммо иложсиз ишнинг ўзи йўқ. Шунчаки, сабр, сабр ва яна сабр керак. Улуғбек Бақоев («Бухоро» бош мураббийи).

- Ҳисобда олдинга чиқиб олгач, ўйнамай қўйдик ва ғалаба кетди. Бу дарс бўлиши керак. Самвел Бабаян («Навбаҳор» бош мураббийи).

- 20га 20 ўйнайдиган бўлсак, барчани майдонга ташлардим. Миржалол Қосимов (ОКМК бош мураббийи).


«ТУРОН» — «ОЛИМПИК» - 0:1 (0:0) 
7 апрель. Яйпан. «Ўзбекистон» стадиони. 2311 томошабин. 
Гол: Анри Чичинадзе (61-авт.).

 «БУХОРО» — «БУНЁДКОР» - 0:2 (0:1)
7 апрель. Бухоро. «Бухоро» спорт мажмуаси. 8153 томошабин.
Голлар: Усмонали Исмоналиев (16), Муҳаммадсафо Фозилов (90+6).

«СЎҒДИЁНА» — «МЕТАЛЛУРГ» - 2:2 (1:0) 
8 апрель. Зомин. «Зомин» стадиони. 1052 томошабин.
Голлар: Хислат Халилов (43), Сердер Сердеров (78) - Иброҳим Ибрагимов (58), Забиҳилло Ўринбоев (76).

 «АНДИЖОН» — «НЕФТЧИ» - 0:2 (0:2)
8 апрель. Фарғона. «Истиқлол» стадиони. 8450 томошабин.
Голлар: Диёржон Туропов 9, Нурилло Тўхтасинов 22

ОКМК — «НАВБАҲОР» - 2:1 (0:0)
9 апрель. Тошкент. «Жар» стадиони. 3745 томошабин.
Голлар: Шаҳбоз Жўрабеков (64-авт.), Рубен Санчес (74) - Жамшид Искандеров (57-пен.).

«НАСАФ» - «СУРХОН» - 3:2 (1:1)
9 апрель. Қарши. «Марказий» стадиони. 2218 томошабин.
Голлар: Лима Круз (29), Артём Потапов (67-авт.), Шерзод Насруллаев (77) - Силванус Нимели (35), Асадбек Каримов (62-пен.).
Фойдаланилмаган пенальти: Жавоҳир Сиддиқов (67, Н.).

10 апрель (душанба)

 «ПАХТАКОР» – «ҚИЗИЛҚУМ» - 3:1 (2:0)
ҲакамларШавкат НасибуллаевШоҳнур ЙўлдошевОйбек КалахўжаевДостон Раҳмонов
ВАР ҳакамиАкобирхўжа Шукуруллаев
АВАРРуслан Серазитдинов
НазоратчиРашид Айтеков
КомиссарЗохиржон Акрамхонов.
Голлар: Аббосбек Файзуллаев 13, Азиз Турғунбоев 34, Драган Черан 75 – Виктор Мбаома 88.
«Пахтакор»: 35. Санжар Қувватов, 3. Ҳожиакбар Алижонов (Дилшод Саидов, 76), 4. Достонбек Турсунов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7. Одил Ҳамробеков (Беҳрузбек Асқаров, 69), 8. Азиз Турғунбоев, 10. Драган Черан, 14. Аббосбек Файзуллаев, 17. Достон Ҳамдамов (Пўлатхўжа Холдорхонов, 69), 27. Сардор Собирхўжаев, 88. Шаҳзод Азмиддинов.
«Қизилқум»: 35. Жавоҳир Илёсов, 2.Авазхон Маматхўжаев (Азизбек Усмонов, 46), 4. Илҳомжон Ваҳобов, 5. Самандар Шукруллаев, 6. Муродбек Раҳматов, 10. Исломбек Кенжабоев, 11. Жасур Холтўраев (Виктор Мбаома, 75), 24. Ифеани Ифеани, 75. Олег Толмасов, 77. Ойбек Нурматов, 87. Алишер Саноев (Шерали Жўраев, 75).    
Четлатиш: Ойбек Нурматов 65.

 

ТЎПУРАРлар:

Драган Черан («Пахтакор») - 5та (2та пен.)

Силванус Нимели («Сурхон») - 3та

Нурилло Тўхтасинов («Нефтчи») - 3та

Жамшид Болтабоев («Навбаҳор») - 2та

Ҳусниддин Алиқулов («Насаф») - 2та...

5.jpg
6-тур

14 апрель (жума)

18:00 «НАВБАҲОР» - «АНДИЖОН»

18:30 «ҚИЗИЛҚУМ» - «СУРХОН»

15 апрель (шанба)

18:15 «ПАХТАКОР» - «СЎҒДИЁНА»

16 апрель (якшанба)

18:15 «ОЛИМПИК» - «БУХОРО»

18:15 «МЕТАЛЛУРГ» - ОКМК

17 апрель (душанба)

17:00 «НЕФТЧИ» - «ТУРОН»

18:10 «БУНЁДКОР» - «НАСАФ»