Сергей Лушчан: “Футболчилар қаерни хоҳлашса, ўша ерга интилишади”
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Coca-Cola Суперлиганинг турли сабабларга кўра муддати ўзгарган айрим учрашувлари жорий ҳафта бошида ўтказилди ва уларнинг натижасига кўра, жадвалда яна икки бор пешқадам ўзгаришига гувоҳ бўлдик.
Жумладан, 5-турнинг қолдирилган ўйинида «Металлург» Бекободда «Пахтакор»-ни қабул қилиб, 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Амалдаги чемпион учрашув масаласини иккинчи бўлимда, икки дақиқа ичида урилган голлар эвазига ўз фойдасига ҳал қилди. 65-дақиқада Азиз Турғунбоев, 67-дақиқада эса Аббос Файзуллаев ўз номларини таблога ёздириб қўйишди.
5-тур доирасидаги яна бир баҳсда «Насаф» ўз майдонида «Сурхон»ни енгиб (2:0), очколари сонини 24тага етказди ва ўша куннинг ўзида қўшимча кўрсаткичлар бўйича турнир пешқадамига айланиб олди. Қаршиликлар сафида Ҳусайн Норчаев 28-дақиқада пенальтидан рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, яна бир гол Иван Соловьёв ҳисобига ёзилди.
5 июль санасида «Сўғдиёна» ва «Қизилқум» 13-турдан ўрин олган учрашувда куч синашди. Таъкидлаш жоизки, ОФК кубоги гуруҳ бос-қичини муваффақиятли ўтказган жиззахликлар мазкур қарама-қаршиликда фаворитдек кўринишганди. Лекин якунда ғалаба навоийликларга насиб қилди. Темурхўжа Абдухолиқовнинг «дубли» ва Александар Станиславлевичнинг голи «Қизилқум»нинг 3:0 кўринишидаги ғалабасига замин яратди.
Сешанба куни шунингдек, «Олимпик» ва «Навбаҳор» 10-турнинг қолдирилган ўйинини Тошкентда ўтказишди. Муросасиз курашларга бой тарзда кечган баҳс тезкор гол билан бошланди. Аввалги турди АГМКни ранжитган Жамшид Искандеров бу сафар «Олимпик» дарвозасига йўл топди. Лекин Темур Кападзенинг навқирон шогирдлари пешқадамлардан бирига муносиб кураш таклиф этиб, мағлубиятдан қутулиб қолишди. Пўлатхўжа Холдорхоновнинг голидан сўнг ҳисоб 1:1га айланди ва бу кўриниш ўйин охиригача ўзгаришсиз қолди. Шу тариқа Суперлига иштирокчилари танаффусга йўл олишди. Турнир жадвалининг юқори қисмида вужудга келган тиғизлик чемпионатнинг интригага бой тарзда ўтаётганига ишора. Ҳозирча пешқадам - «Навбаҳор».
5-ТУР
«МЕТАЛЛУРГ» — «ПАХТАКОР» - 0:2 (0:0)
4 июль. Бекобод. «Металлург» марказий
стадиони. 3212 томошабин.
Ҳакамлар: Элёр Турсунов, Артём Калинин, Элнур Дониёров, Лочин Долимов.
VAR ҳаками: Аскер Нажафалиев.
VAR ассистенти: Зиёдулла Абдураҳмонов.
Голлар: Азиз Турғунбоев (65), Аббос
Файзуллаев (67).
«Металлург»: Александр Лобанов, Худойшукур Сатторов, Саламат Қутибоев, Забиҳилло Ўринбоев, Дамир Темиров, Аброр Тошқўзиев (Эргаш Исмоилов, 80), Фозил Мусаев (Жасур Холтўраев, 80), Шаҳзод Ғофурбеков, Шаҳзод Неъматжонов (Ислом Исоқжонов, 57), Фаррух Иброҳимов (Ихтиёр Тошпўлатов, 46), Фарҳод Бекмуротов.
«Пахтакор»: Элдор Суюнов, Ҳожиакбар Алижонов, Икром Алибоев, Одил Ҳамробеков, Азиз Турғунбоев, Драган Черан, Шерзод Аъзамов, Сардор Собирхўжаев, Диёр Холматов (Рустам Турдимуродов, 85), Фаррух Сайфиев, Аббос Файзуллаев (Муҳаммадали Ўринбоев, 90}1).
Огоҳлантиришлар: Забиҳилло Ўринбоев (63), Саламат Қутибоев (72), Ихтиёр Тошпўлатов (81) — Аббос Файзуллаев (26), Диёр Холматов (85), Сардор Собирхўжаев (88).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Азиз Турғунбоев («Пахтакор»).
Назоратчи: Константин Смирнов.
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.
Славче Войнески («Пахтакор» бош мураббийи): - Учрашувни яхши бошладик, бироқ кейинчалик шогирдларимда бироз чарчоқ юзага келди. Бекободда футбол ўйнаш осон эмас, биз икки ярим соат йўл босдик. Иккинчи бўлимда эса, қандай футбол ўйнаш керак бўлса, шундай йўл тутдик. Футболчилар талаб қилинган вазифаларни бажаришди. Ғалаба билан шогирдларимни табриклайман. Чемпионлар Лигасидан кейин оғир даврни бошдан кечирдик. Турнирдаги ўйинлар қисқа муддат оралиғида ўтказилди, бунинг натижасида жуда кўп энергия йўқотдик, миллий чемпионатда юқори суръатга тушиб олишимиз қийин бўлди. Жамоада потенциал юқори, иккинчи даврада анча кучаямиз. Машғулотларда ишлаймиз, ўйлашимча, иккинчи даврани яхши руҳда ўтказамиз. Ўйинчилар ҳолатини доимо таҳлил қиламиз. Турли позицияларда тўп сура олишини билганимиз учун Ҳамробековни ҳимоя марказига жойлаштирдик. У ўйин жараёнини яхши назорат қилади. Черан «Пахтакор»нинг энг яхши ўйинчиларидан бири, жамоада узоқ вақтдан бери ўйнайди. Ўйлашимча, у яна 1-2 йил давомида юқори савияда фаолият юритишга қодир. Унга ўринбосар сифатида бош-қа футболчиларни тайёрлаб боришга ҳаракат қиляпмиз, масалан, Холматовни ушбу позицияда синаб кўряпмиз. Агар у етарлича тажриба тўплай олса, бу нуқтада кучли футболчига айланади.
Луисма Эрнандес («Металлург» бош мураббийи): - Биринчи бўлимда назоратга эга бўлдик, иккинчисида эса индивидуал хатолар туфайли голлар қўйиб юбордик. Бизда ҳам вазиятлар бўлди, бироқ фойдалана олмадик. «Пахтакор»га қарши ҳимоявий ва жипслашган холатдаги ўйин услубини режа қилгандик. Баъзи вазиятларда қисқа узатмалар орқали ўйин ташкил этдик. Бугун етакчи футболчиларимизнинг йўқлиги яққол сезилди. Масалан, Алиқулов ва Отахонов майдонга тушолмаганликлари сабаб жамоамиз ўйини сифатли чиқмади. Бундан ташқари, Фаррух Ибрагимов ҳам жароҳат олди ва ўйин давомида ҳимоя чизиғимиз бироз кучсиздек кўринди. Лекин «Пахтакор»нинг Ўзбекистондаги энг кучли жамоалардан бири эканини унутмаслик керак. Улар ўз ишларини аъло даражада бажаришди. Энди 2-3 кун дам оламиз. Кейин яна йиғинга киришиб, трансферлар ойнаси вақтида таркибга янги футболчиларни жалб этиш устида ишлаймиз.
«НАСАФ» — «СУРХОН» - 2:0 (1:0)
4 июль. Қарши. «Марказий» стадиони. 3652 томошабин.
Ҳакамлар: Акобир Шукуруллаев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнулин, Тўрабек Суюнов.
VAR ҳаками: Илгиз Танташев.
VAR ассистенти: Эдита Миробидова.
Голлар: Ҳусайн Норчаев (28-пен.), Иван Соловьёв (50).
«Насаф»: Умид Эргашев, Ғолиб Ғайбуллаев, Шароф Муҳиддинов (Баҳром Абдураҳимов, 82), Дилшод Саитов, Иван Соловьёв (Суҳроб Нуруллоев, 72), Ҳусайн Норчаев, Акмал Мозговой, Шерзод Насруллаев, Ойбек Бозоров (Алибек Давронов, 90}5), Марко Станоевич (Азиз Холмуродов, 90}5), Умар Эшмуродов.
«Сурхон»: Даврон Мерганов, Бобур Акбаров (Камрон Сайдазимов, 46), Жавоҳир Соҳибов (Нуриддин Ҳасанов, 53), Серхио Родригес (Зоир Жўрабоев, 84), Жаҳонгир Аҳмадов (Абдуғафур Ҳайдаров, 84), Бахтиёр Қосимов, Мурод Бобожонов, Иқбол Маликжонов, Абдулазиз Юсупов, Улуғбек Абдуллаев (Шарофиддин Шобиров, 76), Беҳруз Шайдулов.
Огоҳлантиришлар: Ҳусайн Норчаев (44), Акмал Мозговой (88) — Серхио Родригес (75), Жаҳонгир Аҳмадов (72), Бахтиёр Қосимов (90}2), Анхель Лопес Перес (45, «Сурхон» бош мураббийи).
Четлатиш: Мигель Алварес Санчес (27, «Сурхон» ёрдамчи мураббийи).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Ҳусайн Норчаев («Насаф»).
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.
Комиссар: Саид Шоҳруҳ.
Анхель Лопес («Сурхон» бош мураббийи): - Пенальти режаларимизни бузиб юборди, ўйин тарзи ўзгариб кетди. Балки пенальти 100 фоиз жаримага тортмас, чунки бу ерда хавфли ҳолат йўқ эди. Ҳисоб 0:0 бўлиб турганида, уни сақлаш учун ўйнаётгандик. Пенальтидан кейин эса ҳимоячиларнинг ўйинида бироз парокандалик юзага кела бошлади. Кейинчалик ҳужумга ўтиб, ҳисобни тенглаштиришга интилдик. Кетма-кет уч марта дуранг ўйнаган рақиб учун тўртинчиси фав-қулодда «авария»дек ботарди. Иккинчи бўлимда эса рақиб 77-рақамли футболчисининг индивидуал ўйини эвазига иккинчи голни урди. Ҳисоб 1:0 бўлиб турган паллада ажойиб вазиятни йўққа чиқардик. «Насаф» каби топ-клублар билан ўйинда бундай имкониятлар доим ҳам юзага келавермайди. Жамоам келажагига оптимистик руҳда қарайман. Биз янада яхши ўйин кўрсата оламиз. Келажакда янада яхшироқ ўйнашимизга ишонаман. Йигитларнинг келажаги бор.
Рўзиқул Бердиев («Насаф» бош мураббийи): - Суперлиганинг барча жамоалари кучайиб бормоқда. Биринчи даврани яхши ўтказдик. Ҳа, балки айрим жойларда очко йўқотгандирмиз. Аммо умумий олганда, илк давра кўнгилдагидек кечди. ОЧЛни ҳам қўшсак, биринчи даврада 20га яқин ўйин ўтказиб, шуларнинг иккитасида мағлуб бўлибмиз. Ўйлайманки, бу жамоамиз учун ижобий натижа. «Сурхон» бугун бизга яхши қаршилик кўрсатди. Ҳимояда тартибли ҳаракат қилдик, ҳужумларда самарали бўлдик. Иккинчи бўлимда қарши ҳужумларда кўпроқ гол уришимиз керак эди, бироқ сўнгги пасни берадиган ўйинчи топилмади. Рақибдан устунлик қилдик. Йигитларга миннатдорлик билдирамиз ва мухлисларни ғалаба билан табриклаймиз. Кетма-кет уч дурангдан кейин ғалабани анча кутдик. Футболчиларимизга режаларни айтдик. Уларга бир ҳафта дам берамиз. Кейин иш жараёнини бошлаймиз. Ўзгаришлар бўлиши кутиляпти. Кучайтирилиши керак бўлган чизиқлар бўйича селекция ишларини олиб боряпмиз. Бу масалада раҳбарият билан гаплашамиз.
10-тур
«ОЛИМПИК» - «НАВБАҲОР» - 1:1 (1:1)
5 июль. Тошкент. «Локомотив» стадиони. 4343 томошабин.
Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Александр Сидоров, Олим Абдувосилов, Илья Ильин.
VAR ҳаками: Элёр Турсунов.
AVAR: Андрей Цапенко.
VAR назоратчиси: Владислав Цейтлин.
Голлар: П.Холдорхонов (39) - Ж.Искандеров (2).
«Олимпик»: Владимир Назаров, Саидазамат Мирсаидов, Бекзод Шамсиев, Фаррух Мухторов (Темур Мамасиддиқов, 72), Отабек Жўрақўзиев (Муҳаммадали Ғиёсов, 90), Достон Турсунов, Пўлатхўжа Холдорхонов, Абдурауф Бўриев, Алишер Одилов (Русланбек Жиянов, 46), Шаҳзод Тоиров (Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 79), Абубакрризо Турдиалиев (Муҳаммадазиз Иброҳимов, 46).
«Навбаҳор»: Ўткир Юсупов, Рустам Ашурматов, Азим Аҳмедов (Нурилло Тўхтасинов, 69; Ислом Кенжабоев, 90), Жамшид Искандеров, Жамшид Болтабоев, Игорь Голбан, Йован Жокич, Даврон Ҳошимов, Станислав Андреев, Элгужа Григалашвили (Асад Собиржонов, 46), Зоран Марушич (Андрей Сидоров, 82).
Огоҳлантиришлар: М.Иброҳимов (71) - Р.Ашурматов (15), Н.Тўхтасинов (89).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Ў.Юсупов («Навбаҳор»).
Назоратчи: Марат Исмоилов.
Комиссар: Зоҳиржон Акрамхонов.
Самвел Бабаян («Навбаҳор» бош мураббийи): - Ўйин бошида гол урдик, дастлабки 15 дақиқада бир қатор вазиятлар яратдик, аммо улардан фойдалана олмадик. Рақиб ўйинини ҳам эътироф этиш лозим. Ёш йигитлар босимсиз, мазза қилиб футбол ўйнашмоқда. Бизга ғалаба кўпроқ керак бўлгани учун ўйинни бошқаришимиз лозим эди. Аммо бунинг иложи бўлмади. Ҳали ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар етарлича. Баъзан ўйиннинг боришини назоратдан чиқариб қўймоқдамиз. Тўхтасинов асосий таркиб ўйинчиси. Нима учун ҳамма ўйинчиларимизнинг хайрлашгани, жамоадан кетаётгани ҳақида гапир-япти? Бу футболчилар «Навбаҳор» аъзоси. Бизнинг иккинчи даврадаги режаларимизда Аҳмедов ҳам, Тўхтасинов ҳам бор. Албатта, кўпроқ очколар жамғаришни истагандик. Очко йўқотган ўйинларимизда ҳам жуда кўп имкониятлар яратгандик. 25 очко - албатта, кам. Аммо бу ҳақиқий реаллик. «Навбаҳор» том маънода янгидан қурилмоқда. Таркибдаги 70 фоиз ўйин-чилар жамоада янги. Олдинда катта иш турибди. Жамоа етарли потенциалга эга. Жадвалда пешқадам эканимиздан хурсандмиз.
Темур Кападзе («Олимпик» бош мураббийи): - Ўйин яхши бўлди. Мухлислар юқори даражадаги футбол гувоҳига айланишди. Шогирдларим бугун ғалабага лойиқ эдилар. Нафақат бугун, умуман олганда ҳам, йигитлар ҳар ўйинда яхши ҳаракат қилишмоқда. Вазиятлардан фойдаланиш борасида баъзи вазиятларда ёшлик қилишяпти. Тушунаман, бу тажриба билан боғлиқ. Энг муҳими, шогирдларим ҳар бир ўйинда тажриб тўплашмоқда, ўсишмоқда. «Нав-баҳор» - кучли жамоа. Грандларга қарши ўйинлар футболчиларимизни текшириб олиш учун қулай имконият ҳисобланади. Бундан жамоаларга қарши ортиқча мотивация бериш шартмас. Бизга очиқ футбол қулай, ўйинчиларимизнинг тезлиги юқори. Жияновда кичик жароҳат бор. Бу 100 фоиз ҳаракат қилишига қаршилик кўрсатмоқда. Шунга қарамай, Русланбек яхши югура оляпти. Бугун бизда имкониятлар кўпроқ бўлди. Ўткир Юсупов бекорга терма жамоага чақирилмаяпти. Бир неча вазиятларда айнан у жамоасини қутқарди.
13-тур
«СЎҒДИЁНА» - «ҚИЗИЛҚУМ» - 0:3 (0:3)
5 июль. Жиззах. «Сўғдиёна» стадиони. 3804 томошабин.
Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Руслан Серазитдинов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Равшан Абдувоҳидов.
VAR ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев.
AVAR: Тимур Гайнуллин.
Голлар: Т.Абдухолиқов (14, 18), А.Станиславлевич (26).
Фойдаланилмаган пенальти: Ш.Норхонов (39, С.).
«Сўғдиёна»: Милан Митрович, Сардор Қулматов, Искандар Шойқулов (Абдужалил Маназаров, 46), Шаҳбоз Жўрабеков, Шоҳруз Норхонов (Марат Бикмаев, 56), Хислат Халилов (Беҳруз Шодмонов, 46) Артём Филипосян (Баҳодир Насимов, 31), Жавоҳир Қаҳрамонов, Дониёр Абдуманнопов (Жасур Ҳасанов, 31), Юре Обшивач, Марко Колакович.
«Қизилқум»: Игнатий Нестеров, Санжар Шоаҳмедов, Темурхўжа Абдухолиқов (Паул Комолафе, 90), Александар Станиславлевич (Габриел Гонзало, 90), Файзулла Қамбаров (Бобур Йўлдошев, 46), Салим Мустафоев (Алишер Саноев 81), Ислом Тўхтахўжаев, Азизбек Усмонов (Шерали Жўраев, 81), Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев, Артём Дмитриев.
Огоҳлантиришлар: С.Қулматов (74) - Ф.Қамбаров (20), А.Усмонов (58), И.Нестеров (90}2).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: И.Нестеров («Қизилқум»).
Назоратчи: Александр Попов.
Комиссар: Бекзод Арипов.
Акмал Холиқов («Қизилқум» ёрдамчи мураббийи): - Аввало, «Сўғдиёна»ни ОФК кубогида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилгани билан табриклайман. Икки жамоа ҳам бугун ажойиб ўйин кўрсатди. Учрашув АГМК ва «Навбаҳор» қарама-қаршилигидан сира қолишмади. Футболчилар ва стадионга келган мухлисларга раҳмат. «Қизил-қум» ўйинчилари мураббийлар томонидан берилган барча кўрсатмаларни аъло даражада бажаришди. Бугун ҳақли ғалабага эришдик. Ўйиндан олдин «Сўғдиёна» ўз уйида агрессивлик кўрсатишини билардик. Жиззахликлар ОФК кубогида сунъий майдонда ўйнашди. Балки шу сабаб ҳам уларда чарчоқ аломатлари сезилгандир. Аммо бундай йирик ҳисоб қайд этилишини кутмагандик. Биз ҳимоявий тактикани танлаб, қарши ҳужумлардан фойдаланишга ҳаракат қилдик ва йирик ғалабага эришдик.
1 НАВБАҲОР 13 7 4 2 15-8 25
2 НАСАФ 12 6 6 0 21-8 24
3 ПАХТАКОР 12 6 5 1 16-7 23
4 СЎҒДИЁНА 12 7 2 3 19-13 23
5 ҚИЗИЛҚУМ 13 7 2 4 20-16 23
6 АГМК 13 6 3 4 21-14 21
7 БУНЁДКОР 13 4 4 5 16-22 16
8 ОЛИМПИК 13 2 8 3 12-12 14
9 ЛОКОМОТИВ 13 4 1 8 12-17 13
10 СУРХОН 13 3 4 6 12-18 13
11 МЕТАЛЛУРГ 13 2 7 4 7-13 13
12 ҚЎҚОН-1912 13 3 3 7 8-18 12
13 НЕФТЧИ 13 2 5 6 10-16 11
14 ДИНАМО 12 1 4 7 10-17 7
ТЎПУРАРлар:
Темурхўжа Абдухолиқов («Қизилқум») - 7та
Шоҳруз Норхонов («Сўғдиёна») - 7та (2та пен.)
Драган Черан («Пахтакор») - 6та (1та пен.)
Ойбек Бозоров («Насаф») - 5та
Зоран Марушич («Навбаҳор») - 5та...
14-ТУР
1 август (душанба)
«СУРХОН» - «ОЛИМПИК»
«ПАХТАКОР» - «ДИНАМО»
«СЎҒДИЁНА» - «БУНЁДКОР»
2 август (сешанба)
«ҚЎҚОН-1912» - «НЕФТЧИ»
«НАСАФ» - «НАВБАҲОР»
3 август (чоршанба)
АГМК - «МЕТАЛЛУРГ»
«ЛОКОМОТИВ» - «ҚИЗИЛҚУМ»
----------------------------------------------------
6 август (11-тур ўйини)
«СЎҒДИЁНА» - «ПАХТАКОР»
7 август (11-тур ўйини)
«ДИНАМО» - «НАСАФ»
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйинни "Ливерпуль" билан бўладиган учрашувга тайёргарлик сифатида кўрмоқда.
Жуд Беллингем Испания футболчилар ассосацияси томонидан Ла Лигада 2023/24 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789