Схаутен «ПСЖ» нишонида

Схаутен «ПСЖ» нишонида

«ПСЖ» клуби ПСВдан Йерди Схаутенга қизиқиш билдирмоқда.

Парижликларнинг кейинги вақтдаги устуворлиги Жоау Невеш бўлиб қолмоқда. «ПСЖ» ҳали «Бенфика» билан якуний келишувга эришгани йўқ, аммо яқин кунларда ярим ҳимоячининг трансферини якунлашга умид қилмоқда. Кейин француз клуби раҳбарияти иккинчи ярим ҳимоячини сотиб олиш борасида қарор қабул қилади. Парижликлар янги футболчига жой бўшатиш учун бир нечта сотувлар амалга оширишга умид қилмоқда. Ҳозирда, Мануэль Угарте «МЮ»га ўтиши кутилмоқда. Луиш Кампуш Схаутенга бўлган қизиқишига қарамай, олдин Жоау Невеш келишини кутиш кераклигини аниқ айтди, деб хабар беради L'Equipe. Ўтган мавсумда Схаутен Нидерландия чемпионатида 29та ўйин ўтказиб, 4та гол урган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.