«Челси»га таклиф ёқиб тушди...

«Челси»га таклиф ёқиб тушди...

«Челси» мутасаддилари катта харажатларга қарамай, трансфер бозоридаги фаоллигини ҳали тўхтатмоқчи эмас.

Лондонликлар «Лион»нинг икки етакчиси Брэдли Баркола ва Райан Шеркини олишни режалаштирмоқда. Француз клуби Баркола бўйича талабини маълум қилди. Улар ўз етакчисини бошқа маҳоратли футболчиларга алиштиришни исташмоқда. Бу вариант «Челси»га ёқиб тушди. Football London нашрининг ёзишича, «аристократлар» бу олди-бердига 4 футболчиси - Ромелу Лукаку, Каллум Хадсон-Одои, Марк Кукурелья ва Маланг Саррни қўшишга тайёр. Бош мураббий Маурисио Почеттино бу футболчиларнинг асосий таркибга киришига ҳеч қандай умид йўқ эканини таъкидламоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.