TeamViewer «МЮ» билан ҳамкорликни тўхтатади

TeamViewer «МЮ» билан ҳамкорликни тўхтатади

Клуб ўзига янги титул ҳомий қидиришига тўғри келади.

«Манчестер Юнайтед»нинг ҳозирдаги асосий титул ҳомийси саналган TeamViewer компанияси клуб билан ҳамкорликни узайтирмасликка қарор қилган. TeamViewer дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи компания ҳисобланади. «МЮ» ва компания ўртасидаги амалдаги шартнома 2026 йилгача амал қилади.  2026 йилдан бошлаб, Манчестер шаҳри клуби ўзига бошқа титул ҳомийси топиши керак бўлади.  Маълумот учун, «МЮ» TeamViewer билан шартномадан йилига 47 млн., умумий миқдорда эса 235 млн. евро ишлаб олади. Шуни қайд этиш лозимки, ушбу ҳамкорлик давомида TeamViewer компаниясининг акциялари 80 фоизга арзонлашган. Бунга сабаблардан бири сифатида айнан «МЮ» билан тузилган юқоридаги келишув кўрсатилган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.