Тег Хаг штабидан яна бир коуч кетди

Тег Хаг штабидан яна бир коуч кетди

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Хагнинг ёрдамичиси Митчелл Ван дер Гааг клубни тарк этди.

Бу мутахассис мураббийлар штабида 2022 йилнинг ёзидан бери ишлаб келаётган эди. Манчестерликлар Эрик тен Хаг билан шартномани узайтирди. Бироқ мураббийлар штаби янгиланди. Бош мураббийга ёрдам беришга манчестерликларнинг собиқ тўпурар Рууд ван Нистелрой ҳамда Рене Хаке олиб келинди. Daily Mirror нашрининг ёзишича, мутасаддилар мураббийлар штабининг собиқ вакили Бенни Маккарти ортидан Митчелл билан ҳам  хайрлашди. 52 ёшли мутахассис бешта тилда мулоқот қила олади. Унинг ўйинчилар билан муносабати жуда зўр бўлган. Бироқ Митчелл Ван дер Гааг Эрик тен Хаг ва унинг бошқа ёрдамчиси Стив Макларен билан зиддиятга боргани учун ишдан олингани айтилмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.