Тен Хаг ўзгариш қилишда давом этади...

Тен Хаг ўзгариш қилишда давом этади...

«Манчестер Юнайтед» клуби янги бош мураббийи Эрик Тен Хаг жуда кўп ўзгаришларни амалга оширмоқда, жумладан, «Олд Траффорд»да ҳам.

Энди мезбонларнинг мураббий ва захира ўйинчилари ўтирадиган жойи стадионнинг ғарб томонида бўлади. Ўрин алмашди хуллас. Бир қараганда, фарқи нима? Бу худди янги раҳбар келганда, ишини кабинет ва котибани алмаштиришдан бошлашига ўхшайди. Аммо эътибор берсангиз, одатда «МЮ» уй ўйинларида 2-таймда айнан шу ғарб томонга ҳужум қилади. Томонлар танлаётганда, азалдан жамоа сардорлари шунга эътибор қаратишади. Бундан ташқари, чигалёзди зонаси ҳам шу томонда жойлашган. Балки Тен Хаг ҳам ўша қайноқ нуқтага яқинроқ бўлишни истагандир.

Таркиб борасида эса тен Хаг яна тўрт нафар янги футболчини жамоасига қўшиб олмоқчи. Журналист Самуэль Лакхурстнинг фикрича, «қизил иблислар» мураббий учун захира дарвозабони, ярим ҳимоячи ва ҳужумдаги икки футболчини сотиб олишга ҳаракат қилади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «МЮ» учта янги ўйинчи билан шартнома имзолаган эди: «Аякс»дан Лисандро Мартинес, «Брентфорд»дан эркин агент сифатида Кристиан Эриксен ва «Фейеноорд»дан Тирелл Маласиа. Аниқ номларга тўхталадиган бўлсак, «МЮ» ҳозирда Дензел Дюмфрис, Бенжамин Шешко ва Френки де Йонг трансферлари устида ишламоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.