Тер Штегенга бўш чек тақдим этилади...

Тер Штегенга бўш чек тақдим этилади...

«Ньюкасл» «Барселона» дарвозабони Марк-Андре тер Штеген учун 50 миллион евро тўлашга тайёр.

«Қарғалар» немис футболчисига бўш чек таклиф қилишади, яъни у исталган маошни киритиши мумкин. Бу ҳақда El Nacional хабар бермоқда. Манбага кўра, «Барселона» асосий дарвозабонни қўйиб юборишга тайёр эмас, аммо молиявий муаммоларни ҳал қилиш учун уни сотишга рози бўлиши мумкин. Тер Штеген 2014 йилда «Барселона»га ўтган эди. Жорий мавсумда у 17та ўйинда 14та гол ўтказиб юборди ва 10 бор ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Эслатиб ўтамиз, ушбу 10та «қуруқ» ўйиннинг барчаси Испания чемпионатига тўғри келди. Томонлар ўртасидаги келишув 2025 йилда якунига етади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.