Терма жамоа сафида 200 та ўйин

Терма жамоа сафида 200 та ўйин

Ҳужумчи Криштиану Роналду сешанба куни Португалия терма жамоасидаги 200-учрашувида майдонга тушди ва тарихда бу кўрсаткичга эришган биринчи футболчи бўлди, деб ёзади “ТАСС”.

Роналду Исландияга қарши 2024 йилги Европа чемпионати саралашининг 4-тури доирасидаги сафар учрашувида майдонга тушди. Бу кўрсаткич бўйича собиқ рекордчи қувайтлик Бадер ал-Мутава бўлиб, у ўз терма жамоаси таркибида 196 марта майдонга тушган.