Тодд Боули «Челси» билан келишувга эришди

Тодд Боули «Челси» билан келишувга эришди

«Челси» расмий сайти клубни америкалик тадбиркор Тодд Боулига сотиш бўйича келишув амалга ошганини маълум қилди.

«Челси» клуби Тодд Боули, Клеарлаке Капитал, Марк Уольтер ва Хансйорг Висс бошчилигидаги янги эгаларига сотилаётганини тасдиқлаши мумкин. Жами сармоядан 2,9 млрд евро клуб акцияларини сотиб олишга сарфланади. Бундан ташқари, янги хўжайинлар клуб манфаати учун қўшимча 2 млрд евро сармоя киритишади. Бу маблағ «Стэмфорд Бриж», академия, аёллар жамоаси ва клуб молия фондига йўналтирилади. Сотув май ойининг охирида, барча зарур меъёрий ҳужжатлар олинган ҳолда якунланиши кутилмоқда», - деб ёзилади баёнотда. Эслатиб ўтамиз, «кўклар»нинг амалдаги хўжайини Роман Абрамович сиёсий санкциялар сабаб клубни сотишга мажбур бўлди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.