Томас Партининг исми энди Якубу!

Томас Партининг исми энди Якубу!

Лондоннинг «Арсенал» клуби ярим ҳимоячиси Томас Парти ислом динини қабул қилганини маълум қилди.

28 ёшли ганалик футболчи ислом динини қабул қилишга у уйланмоқчи бўлган мусулмон қиз сабаб бўлганини айтган: «Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, мен энди мусулмонман. Мен уйланмоқчи бўлган қиз сабаб ислом динини қабул қилдим. Менинг мусулмонча исмим – Якубу. Муаммо? Мен Ганада мусулмонлар орасида улғайганман, шундай экан бу масалада ҳеч қандай муаммо йўқ».

Маълумот учун, Томас Парти 2020/21 йилги мавсум олдидан «Атлетико»дан «Арсенал» сафига қўшилган эди. Таянч яримҳимоячиси якунланган мавсум АПЛда 24 ўйинда 2та голга муаллифлик қилган. Аввалроқ, собиқ футболчи Кларенс Зеедорф ҳам рафиқаси сабабли ислом динини қабул қилганини эълон қилганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.