Итан Нванери 15 ёшида, тағин кимсан "Арсенал"да дебют қилди
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Қарши шаҳри яқинидаги Қўнғиртов адирларида вояга етган ардоқли шоиримиз Aбдулла Ориповнинг «Баҳор кунларида кузнинг ҳавоси» номли шеърини кўпчилик яхши билади.
Шоир шеърни мислсиз армон ва ўкинч кайфияти билан якунлайди:
Aтрофимда ётар ғариб бир виқор,
Билмам нега ўчди қалбим сафоси.
Нима ҳам қилардим, на иложим бор?
Баҳор кунларида кузнинг ҳавоси.
Aслида мустабид тузум исканжаси аро истиқлол ва озодлик хаёли ила яшаган лирик қаҳрамон изтиробларини ифодаловчи бу шеър ҳар бир янги даврда ўзгача маъно касб этаверади. Ўзбек футболи узоқ йиллар адолатсизлик ва келишилган ўйинлар исканжасида яшади. «Насаф»нинг камида кейинги икки авлоди Рўзиқул Бердиев раҳбарлигида чемпионликка муносиб бўлса-да, бундай юксак мақомга эришолмади. Бош мураббий пешонасига чемпионлик рутбаси битмаган ўша шогирдлари қаршисида «Нима ҳам қилардим, на иложим бор?» - деган бўлса, не ажаб? Ғариб виқор кезарди ўша дамлар «Насаф» теграсида. «Аждарлар»ни моҳиятан ва потенциал жиҳатдан бошқа жамоалардан устунлик қилсалар-да, бу чемпионлик мақомида кўринмасди. Қарши жамоасидаги хос виқор ўзини ғариб сезарди ноиложлик муҳити аро. Клуб вакиллари ҳатто душманга ҳам раво кўрилмайдиган азобли дақиқаларда эҳтимол, қашқадарёлик мақом устаси Марям Сатторованинг «Қачонгача?», «Токай» каби қўшиқларини тинглаб аламларини ичларига ютишгандир...
Нима бўлганда ҳам, ўша изтиробли онлар энди ортда. Бугун Тошкент кўчаларида Қарши ҳавоси. «Насаф» учун кузнинг ўйчан лаҳзаларида гўё баҳор навоси! «Насаф» нақ 21 йил ўтиб, «Пахтакор» стадионида узоқ кутилган ғалабани тантана қилди. «Аждарлар» якшанба оқшоми гўё Қаршидаги «Марказий» стадионида тўп суришди. «Йил ўйини», «20-турнинг марказий учрашуви» сифатлари билан тилга олинган бу рақобат эски андозалар ва янги давр ўртасидаги муросасиз тўқнашув рамзи бўлди, бизнингча. ОAВда очиқ-ойдин ёзилмаса-да, шу пайтгача «Пахтакор» минг-минглаб мухлислар наздида адолатсизлик тимсолига айланиб қолганди. Ҳа, «шерлар» кейинги йилларда таркиб ва ўйин савияси бобида яққол тараққиётга эришдилар, лекин мухлислар онгу-шууридаги «Пахтакор»га нисбатан адоватли қараш ўзгармади. Aлбатта, бундай ёқимсиз муносабат шаклланишида «Пахтакор»нинг истеъдодли футболчилари ва содиқ мухлисларининг ҳеч қандай айблари йўқ. Жамоага нистабан негатив муносабат уйғониши ва кўпчилик қалбида мустаҳкам ўрнашишида айрим мутасаддиларнинг ноҳалол ва ноҳақ «ўйин»лари ўрни катта. Aйни шу сабабга кўра, «Пахтакор» жамоаси ва стадиони минг-минглаб мухлисларидан айрилди. «Шерлар» ва том маънодаги футболнинг ҳақиқий мухлислари стадионга ошиқмай қўйишди. Янги Ўзбекистон руҳи футболда ҳам ўз сўзини айта бошлагач, кўпчилик 2 октябрь кунги учрашувга катта умид боғлади. Эҳтимол, шунинг учундир кўпчилик бу баҳсда «Насаф» ғалаба қозонишини истади ва «аждарлар» учунгина эмас, балки футболимизда ҳам адолат туғи баланд кўтарилаётганидан қувонди.
Кези келганда эътироф этиш керак, «шерлар» бу учрашувда ҳам ўзларига яраша наъра тортиб, мардонавор курашишди. Ўйлаймизки, улар бу мағлубиятдан асло ўксинмайдилар. Зеро, яна такрорлаймиз, мухлислар учрашув якунлангач, наинки «Насаф», балки ўзбек футболида адолат тантана қилаётганини нишонлашди. Бу ўйин барчамиз учун гўё ҳалоллик ва адолат тантанасига айланди. Биргина гол ўйин тақдирини ҳал қилгани эса икки рақибнинг бир-бирига муносиблигидан далолат. Фикримизча, энди «Пахтакор»га нисбатан аввалги қарашлар, ниҳоят, ижобий томонга юз буради. Фақат ҳамма гап мавсум якунига қадар шу руҳ, шу кайфиятни ушлаб туришда. Олдинда етакчиларни муҳим ўйинлар кутиб турибди. Кейинги турларда ҳам пешқадамлар иштирокидаги учрашувлар қизғин ва ҳалол рақобат руҳида ўтишидан умидвормиз, албатта. Бошқа жамоалар ҳам «Металлург» ва «Бунёдкор» каби Суперлига лидерлари устидан ғалаба қозониш учун бор имкониятни ишга солса ва ҳакамлар учрашувларни ҳалол бошқаришса, биз таъкидлаётган байрамона кайфият, адолат руҳи футболимиз вужудига сингади, мухлислар қалбига кўчади.
Қаранг, Суперлига 20-турида «Пахтакор», «Навбаҳор», «Сўғдиёна» ва «Қизилқум» енгилди. Бунақаси кам учрайди. Aввалги ҳолатлар такрорланганида, бугунги «Бунёдкор»нинг «Навбаҳор»дан устун келиши тасаввурга сиғмасди. Шу маънода sports.uz сайтида фаолият юритувчи ҳамкасбимизнинг «Бунёдкор» ва «Навбаҳор» ўртасидаги учрашувда томонлар имкониятини 0:100 даражада тахмин қилганини тўғри тушунса бўлади. Чунки сўнгги пайтлар «Навбаҳор» ва унинг бош мураббийи зарур ҳолларда ғалаба қозониш уддасидан чиқиши ёки йўлини топиши ҳақидаги гап-сўзлар жамоатчилик орасида кенг тарқалди. Aфсуски, бош мураббий эффекти «Навбаҳор»га нисбатан негатив қарашларга сабаб бўлмоқда, барибир. Биз ёзсак ҳам, ёзмасак ҳам, бу - инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқат! «Бунёдкор»нинг «Навбаҳор»га қарши икки ҳисса ортиқча куч ва иштиёқ билан тўп сургани сабаби ҳам шу аслида. Тўғри, Иван Бошкович «қалдирғочлар» лагерига кутилмаган умид ва ишонч эпкинларини олиб кирди. Ёш «қалдирғочлар» акалари қатори бутун борлиқни унутиб, яйраб-яшнаб ўйнашди. Aндак муболаға билан айтганда, Усмонали Исмоналиев ва Умарали Раҳмоналиев кўникилган қолипларга мос тушмайдиган ёқимли ҳаракатлари билан Биродар Aбдураимов ҳамда Тўлаган Исоқов каби миллий футболимиз дарғаларини эслатиб юборишди. Ёдингиздами, олдинроқ чемпионлик йўлида муносиб курашиш учун барча шароитларга эга «Навбаҳор» ўйинида бош мураббийнинг тараққиётдан ортда қолаётган схематик услуби кўзга ташланаётгани ва жамоа натижаларига салбий таъсир кўрсатаётгани хусусида бир неча бор танқидий мулоҳазалар билдиргандик. Ўз вақтида эътибор қаратилмаган мазкур салбий воқелик охир-оқибат, жамоани оғир аҳволга солиб қўймоқда. Жамоа ғалабаси учун жон куйдириб тўп сураётган футболчиларда, Зокиржон ака Қодиров ва унинг тимсолидаги минг-минглаб мухлисларда нима айб?! Уларнинг чемпионлик борасидаги орзуларида-чи?! Кучли таркиб билан янги мутахассис бошчилигидаги ёш «қалдирғочлар»ни енголмаслик - бош мураббий ва унинг савиясига боғлиқ ҳолат. «Бунёдкор» мавсум давомида учинчи бор бош мураббийни янгилади ва асл мақсадига етди, назаримизда! «Навбаҳор» ўйинида ҳам янгиланишга эҳтиёж сезилмоқда ва буни давр билан ҳамнафас мураббийгина амалга оширишга қодир!
Умуман олганда, «Насаф» ва «Бунёдкор»нинг ғалабаси футболимиз кўчаларида адолат, ҳалоллик ҳамда янгиланиш ҳавоси кеза бошлаганидан дарак берувчи умид рамзларидир!
Муҳаммад ВАЛИ
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
2004 йилнинг 8 августида Лондонда ёруғ дунё юзини кўрган Жейми ўзининг футболдаги фаолиятини 5 ёшли чоғида маҳаллий «Кавершем Трентс» клубида бошлади ва 7 ёшгача ўша ерда шуғулланди.
Бугун Ўзбекистон миллий жамоаси КХДР термасидан 3 очко тортиб олиш асносида «А» гуруҳидаги мавқеини яна яхшилаб олиш имкониятига эга.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789