Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Суперлигада ишлаётган айрим мураббийлар тез-тез такрорлайдиган бир маълум гап бор: «Бугун ҳамма футбол ўйнашни билади!»
Дарҳақиқат, шундай. Бироқ тан олиш керакки, футбол ўйини савияси бутун дунёда бир хил эмас. Футбол қоидаларини билиш ва шу асосда тўп тепиш юқори савияда ўйнашни англатмайди асло. Кимдир кучлироқ, бошқа биров кучсизроқ ҳаракатланади футбол майдонида. Aлбатта, ўйиннинг бош ғояси - рақибни ҳурмат қилиш. Кимдир савиялироқ ўйнаса, унга олий зот мақомида қараш шарт эмас. Финал ҳуштаги янграганидан сўнг инсон сифатида ҳамма теппа-тенг. Aфсуски, баъзи футболчилар ёки мураббийлар шу оддий қоидани унутиб қўйишган пайтлар кузатилади футбол ҳаётида.
Дания миллий жамоаси қўшни қозоғистонлик қардошларимизни 3:1 ҳисобида енггач, Кристиан Эриксен айтган сўзлар кўпчиликка ёқмади юмшоқ айтганда. У меҳмон жамоани савия бўйича ҳаваскорлар даражасидаги Сан-Марино термасига қиёслади. Ҳа, жуда ўзидан кетди Кристиан бу борада. Ваҳоланки, данияликлар 3та гол уриб, 1та қўйиб юборишди. Агар улар қозоқларни 5-6та жавобсиз гол билан жазолашганида, нима дерди Эриксен?! Кимлардир шундайлар бийрон сўзламасликлари, мундиал финал босқичида тўқнашганда ҳам тилимиз қисиқ бўлмаслиги учун футболчиларимиз ҳар жиҳатдан тобланишлари даркор. Ўйлаймизки, қозоғистонлик футболчилар ҳам кейинги тўқнашувда «динамитлар»ни аяб ўтиришмайди. Ҳушидан кетган палла Кристиан Эриксен учун қайғурган қўшниларимиз энди димоғдор футболчи майдондан боши эгик ҳолда чиқиб кетиши учун астойдил ҳаракат қилишади, албатта. Шуниси аниққи, Қозоғистон ва Сан-Марино термалари тенг эмас. Қўшниларимиз ирода кўрсатишса, Европанинг исталган кучли жамоасига муносиб қаршилик кўрсата олишади. 3:1 футболда йирик ҳисоб эмаслиги барчага маълум. Ҳарқалай, Кристиан Эриксеннинг тилига эрк бергани яхши бўлмади...
Даниялик фахрийдан фарқли ўлароқ, Aльваро Фернандес олимпия жамоамиз ўйинини муносиб баҳолади, Темур Кападзе шогирдларига Париж-24 йўлида омад тилади. Ҳолбуки, Испания термаси савияси Дания футболидан анчайин устунлигинини яхши биламиз. Санти Дениа ҳам, Aльваро Фернандес ҳам савия бобидаги фарқни кўриб-билиб туришса-да, тилларига эрк беришмади, рақиб ҳурматини жойига қўйишди. Бунинг учун испаниялик меҳмонларни ҳар қанча олқишласак, арзийди. Эҳ, вакилларимиз 1та гол уриб қўйишмади-да ёш «фурия» дарвозасига. Тўғри, дуранг ҳам биз учун яхши натижа. Лекин голнинг завқи бошқача-да, барибир. Aввал ҳам айтганмиз, яна такрорлаймиз, олимпия ва миллий жамоамиз футболчилари сўнгги учрашувларда нимагадир кам гол уришмоқда. Гап Вьетнам термаси дарвозасига урилган 2тагина гол ёки испаниялик ёшларнинг юқори савиясига боғлиқ эмас бу ўринда. Шунчаки, умумий вазият хусусида мулоҳаза юритмоқдамиз. Футболчиларимиз тўпурарлик теоремасини яхши ишлашолмаяпти, бу масалада етарлича ечим топишолмаяпти. Ваҳоланки, мазкур ажойиб теоремани ечишнинг битта асосий шарти бор: рақиб жарима майдони ёки унинг атрофида тўпга қўрқмай эгалик қилиш, тезкорлик ва алдамчи ҳаракатлар бобида ҳимоячиларни шошириб қўйиш, бошни кўтариб, каллани ишлатиб, кучли зарба йўллаш дарвоза томон! Тўпни шундай тепиш керакки, токи у бувилардан қолган тошойнага тегмасин, аксинча, рақиб дарвозаси тўрларини сурур билан силкитсин!
Aна, таниқли ёзувчи Темур Тўрабоев «Ўзбек тили - дунёдаги энг бой тиллардан бири!» қабилида янграйдиган буюк теоремани янгича йўсинда исботлади. У бу йўлда фақат «т» ҳарфи билан бошланувчи сўзлар воситасида «Теорема» романини ёзди. Ёзганда ҳам барча қойил қоладиган даражада ёзди. Кимларнидир кулдириб, яна кимларнидир куйдириб, она тилимиз бойлигини ўзгача услубда исботлаб қўйди. Энди футболчиларимиздан ҳам шундай креатив ёндашувлар кутамиз. Миллий жамоамизнинг вьетнамликларга қарши ўртоқлик учрашуви мухлисларга нисбатан манзур тушди. Осиё кубогига тайёргарлик жараёнининг бориши ҳам барчага маъқул. Бош жамоамизда индивидуалчилар бор. Шахсан биз жамоамиз сафида индивидуал ҳаракатларга мойил 2-3 нафар футболчи бўлиши тарафдоримиз. Креативлик - бундай футболчиларнинг устун томонлари. Улар майдонда ҳеч ким кутмаганда порлашади. Вьетнам термаси билан баҳсда Остон Ўрунов шундай йўл тутди. Позицион ҳаракатлар самара беравермаган бир паллада ташаббусни қўлга олиб, рақиб дарвозасига йўл излаш ҳаракати ўзини оқлайди. Шу маънода Остоннинг голи мухлисларга завқ, жамоадошларига куч бағишлади. Қувонарлиси, жамоамиз фақат айрим футболчиларнинг индивидуал ҳаракатларига суяниб қолмаяпти. Ҳусниддин Aлиқулов стандарт вазиятдан кейин гол ургач, мухлислар кўнгли янада ёришди.
Қаранг, икки голнинг бири индивидуал ҳаракатлар, иккинчиси стандарт вазият натижаси. Гўё олманинг икки палласи ёки бир-бирини тўлдирувчи тугаллик, бутунлик, уйғунлик. Энг асосийси, захирадан майдонга тушган футболчилар ҳам ўйинни асосий таркибда бошлаган жамоадошлари ишларини ўша маромда давом эттиришди. Дейлик, Жасур Яхшибоев гарчи гол урмаган бўлса-да, индивидуал ҳаракатлар бобида Остон Ўруновдан қолишмади. Сречко Катанецга қойил! У услубан яқин, лекин табиати ҳар доим ҳам бир-бирига тўғри келавермайдиган икки футболчи имкониятларидан самарали фойдаланмоқда. Бошқача айтганда, Остон Ўрунов ва Жасур Яхшибоевнинг бир вақтда майдонда бўлмаслиги терма жамоамиз манфаатларига хизмат қилмоқда. Ҳечқиси йўқ, иккиси «Навбаҳор»да бир паллада тўп сураверсин. Сречко Катанец бу борада Самвел Бабаян йўлидан бориши шарт эмас. Баъзи мухлисларнинг Остон Ўрунов ва Жасур Яхшибоев бир-бирларини тушуниб, терма жамоамиз ғалабаси учун тенг интилишлари зарурлиги ҳақидаги гап-сўзлари - ортиқча ватанпарварлик, холос. Худо берган табиатни ўзгартириш, қайта тарбиялашга урингандан кўра, ундан самарали фойдаланиш йўлида изланган маъқул. Фақат бир истак шуки, захирадан майдонга тушган футболчилар рақибдан том маънода устунлик қилиш лозимлигини унутишмаса, бас! Зеро, учрашувни асосий таркибда бошлаганлар 60-70 дақиқа давомида рақибни анча толиқтиришади. Захирадан тушганлар эса ўша толиққанлар билан рақобатлашишади. Демоқчимизки, терма жамоамиз ҳар қайси учрашув якуний фазасида рақиб дарвозасига тўп киритишга қодир. Чунки таркибда шунга лаёқатли захира кучи мавжуд.
Муҳтарам мухлис! Юқоридаги мулоҳазаларни Сречко Катанец жамоаси Хитой термасига, Темур Кападзе шогирдлари эса мисрлик тенгдошларига қарши ўртоқлик ўйинларида майдонга тушмасларидан аввал ёздик. Газетамизнинг ушбу сони қўлингизга етиб борган пайт душанба кунги учрашувлар муҳокамаси авжига чиқади эҳтимол. Натижа қандай бўлишидан қатъий назар, фикримизда собитмиз ва душанба кунги ўйинлар якуни қарашларимизни ўзгартирмайди.
Муҳаммад ВАЛИ
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789