«Трабзонспор»га ҳукм ўқилди!

«Трабзонспор»га ҳукм ўқилди!

Туркия футбол федерацияси «Трабзонспор»ни жазолади.

Суперлиганинг 30-турида ўз уйида «Фенербахче»га ютқазгач (2:3), Трабзон клуби мухлислари майдонга югуриб чиқишган ва ғалабани нишонлаётган рақиб футболчиларига ҳужум қилишганди. «Фенербахче» ўйинчилари хавфсизлик ходимлари ва полиция ҳамроҳлигида трибуна остига қочганди. Мамлакат футбол раҳбарияти «Трабзонспор» кейинги 6та уй ўйинини томошабинларсиз ўтказиши борасида қарор қилди. Шунингдек, клуб 3 млн. лира (деярли 87 минг евро) жаримага тортилди. «Трабзонспор» мураббийлар штаби аъзоси Эгемен Қўрқмас муштлашувда иштирок этгани учун бир ўйинга дисквалификация қилинди. Худди шу сабабга кўра, «Фенербахче» футболчилари Жейден Остерволде ва Ирфон Эгрибаят ҳам бир ўйинга четлатилди. «Трабзонспор» федерациянинг қароридан норози бўлиб, ўз твиттер саҳифасида тегишли хабарни жойлаштирди: «Жин урсин бундай адолатни! Туринг ва истеъфога чиқинг!»

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.