ФУТБОЛ ВА МОЛИЯ: «Сити»ни бой қилган америкалик мухлислар
Nielsen таҳлилий компанияси маълумотларига кўра, 2023 йилда «Манчестер Сити» ўйинлари бошқа инглиз клублари ўйинларига нисбатан АҚШда энг кўп томоша қилинган.
«Барселона» Иньиго Мартинес трансферини аллақачон ҳал қилган бўлсада, буни узоқ вақт расман эълон қилмай турди
Барчасига футболчининг собиқ клуби талаби сабабдир. Энди эса трансферни тасдиқлаш фурсати етди.
Кўплаб ишончли манбалар хабарига қараганда, Каталония клуби май ойидаёқ Иньиго Мартинес трансферини ҳал қилганди, аммо томонлар келишувига кўра, бу ҳақда анчагача расмий баёнот берилгани йўқ. Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, «Барселона» аслида Иньиго Мартинесни ёзги биринчи трансфер сифатида тақдим этишни истаган, аммо «Атлетик» талаби бунга йўл қўймади. Якунда каталонияликлар трансфери май ойидаёқ ҳал бўлган Иньигони эмас, «Манчестер Сити»даги шонли даврига нуқта қўйган Илкай Гюндоганни биринчи харид сифатида белгилашди.
Тўғри, Иньиго Мартинес масаласида ҳам ташвишланиш ортиқча. Каталониялик журналист Жерар Ромеронинг айтишича, «Барса» унинг трансферини эълон қилишни пайсалга солгани ортида «Атлетик» талаби бор, холос. Аниқроғи, Бильбао жамоаси футболчининг амалдаги шартномаси муддати тугашидан олдин эълон беришни тақиқлаганди. 30 июнь куни эса «Атлетик» ва Мартинес ўртасидаги битим расман ўз кучини йўқотди.
Қўшимча қилинишича, «Барселона» Иньиго Мартинесни Ла Лига рўйхатидан ўтказиш масаласини ҳали бир ёқли қилгани йўқ. Бинобарин, каталонияликлар унинг трансфери расман тасдиқланиши учун аввало, маош харажатини камайтиришлари керак.
Nielsen таҳлилий компанияси маълумотларига кўра, 2023 йилда «Манчестер Сити» ўйинлари бошқа инглиз клублари ўйинларига нисбатан АҚШда энг кўп томоша қилинган.
2023 йилнинг баҳорида ташкил этилган Туркманистоннинг «Арқадағ» клуби ўз тарихидаги 37та ўйинда ҳам ғалаба қозониб, Гиннесс рекордлар китобида қайд этилган натижани яхшилади.
Александар Павлович сўнгги ойлар ёш истеъдод мақомидан Германия рекордчиси - «Бавария»нинг асосий таркиб футболчисига айланди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789