АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Саша Боэ - «Бавария» дебютанти. Фабрицио Романонинг маълумотига кўра, «Галатасарой»нинг 23 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси учун мюнхенликлар 30+5 млн. евродан воз кечишди.
Ўтган мавсумда «Бавария»да ўнг қанот ҳимоячиси позицияси муаммолардан холи эди. Нуссаир Мазрауи ва зарур паллада майдонга тушадиган Жашуа Киммихдан ташқари, Бенжамен Павар, Йосип Станишич ва Жоау Канселулар ҳам тўп суришди. Бироқ мавсум якунига етгач, французни «Интер»га сотиб юборишди, Хорватия вакилини «Байер»га ижарага беришди, ижарада ўйнаган португалияликни эса «Манчестер Сити»га қайтаришди.
Жорий мавсумда ўнг қанот ҳимоясини назарий жиҳатдан 4 нафар футболчи ёпиши мумкин эди. Ҳозирча бу тўртлик жамоага фақат руҳан мадад беришга қодирлар:
** Нуссаир Мазрауи - ихтисоси бўйича ўнг қанот ҳимоячиси. Декабрда жароҳат олган бўлсада, Африка Кубоги турнирига йўл олди ва Томас Тухелнинг нафратини қўзғади: «Ажабтовур вазият. У иш ҳақини клубдан олади, унда шартнома бор, у эса ҳамон саломатлигини тиклаш машқлари билан овора». Марокаш терма жамоаси турнир фаворитларидан саналишига қарамай, турнирни эрта тарк этди...
** Буна Сарр - ихтисоси бўйича ўнг қанот ҳимоячиси. Декабрь ойида хочсимон пайидан жароҳат олди, мавсум якунигача сафга қайтиши гумон.
** Конрад Лаймер - зарурат туфайли ўнг қанот ҳимоячиси позициясида ўйнаши мумкин бўлган (ўйнаган) марказий ярим ҳимоячи. Мушаклари шикастланиши оқибатида 1,5 ойга сафдан чиқди, ёрдам бера олмайди.
** Жошуа Киммих - вақти-вақти билан ўнг қанот ҳимоясида тўп сурган марказий ярим ҳимоячи. Унинг елкаси шикастланган. Маълумотларга кўра, бир нечта ўйинларда майдонга туша олмайди. Лаймер ва Киммих жароҳат олишларидан аввал ҳам ўнг қанотни кучайтириш лозимлиги маълум эди: бу футболчилар марказ учун керак эдилар. Сарр мухлислар эрмагига айланди, Мазрауи тез-тез жароҳат оладиган бўлиб қолди.
Назарий жиҳатдан ўнг қанотни «Бавария» нишонида турган Фикайо Томори, Раду Дрэгушин ёки Рональд Араухо билан тўлдириш мумкин эди. Бироқ улар ҳам марказда тўп сурадиган ўйинчилар.
Керакли ихтисосдаги ўйинчини трансфер дарчаси ёпилишидан (1 февраль) аввал харид қилиш талаб этилганди. Жереми Фримпонг («Байер»), Норди Мукиеле («ПСЖ») ва Киран Триппьерлар трансферлари кўриб чиқилди. Триппьер масаласида томонлар «Бавария» фойдасига келишувга эришгандилар. Бироқ тез орада «Ньюкасл» Киран учун катта маблағ талаб қилгани сабабли трансфер амалга ошмади.
Турк футболи учун тарихий кун
Шу пайтгача маҳаллий чемпионатда бунчалик қиммат трансфер бўлмаганди. Женк Тосуннинг рекорди 6 йил умр кўрди. Турк футболчисининг АПЛдаги фаолияти аввалги рекордчи бўлмиш босниялик Баличнинг Ла Лигадаги иштироки каби унчалик юришмади. Асрлар алмашуви даврида 21 млн. евроли трансфер Туркия чемпионати учун кутилмаган ҳодиса эди. Бироқ «Реал»да Балич ишончни оқлай олмади: бошланғич таркибдаги 3та ўйин, битта гол, жароҳатлар. Лекин ЕЧЛ Кубоги соҳиби. Тез орада Балич Туркияга қайтди.
Топ-сотувлар бешлиги айнан 2023/24 йиллар мавсумида икки бор ўзгарди. Ҳозир Боэ янги жамоага ўтди, ундан аввалроқ Арда Гюлер «Реал»га йўл олганди. Тўғри, турк ўғлони январда «қироллик клуби»даги дебютини нишонлади. Йирик трансферларнинг аксарияти (6та) «Фенербахче»да амалга оширилди. Туркиянинг қолган топ-клублари етакчи ўнликда кам кўриниш берадилар.
Саша Боэ ким? Теннис билан шуҒулланган ва Камерунга ҳеч Қачон бормаган
Боэ болалигида теннис билан шуғулланган ва моҳир теннисчига айланиши мумкин эди. Бироқ якунда жамоавий спортни танлади ва «Ренн» тизимида таҳсил ола бошлади. 18 ёшида Саша Лига 1да илк бор майдонга тушди. «Дижон»даги 1 йиллик ижарадан кейин уни «Галатасарой» 5,65 млн. еврога харид қилди. Лекин жароҳат туфайли дебютини нишонлай олмади.
Кейинги мавсумда Боэ Туркия чемпионатида зафар қучди, 178 см.ли бўйи билан ҳаводаги яккакурашларда ғолиб чиққан етакчи 20ликдан жой олди. Рақибдан тўпни тортиб олиш бўйича 3 нафар футболчи Сашадан яхшироқ натижага эришди, ҳимоячилар ўртасида алдамчи ҳаракатлар борасида 5-ўринни эгаллади.
Туркиядаги 3-мавсумида ЕЧЛ билан танишган Боэ «Копенгаген»га гол урди, «Бавария» билан куч синашди ва иккала учрашувда Лерой Санега қарши тўп сурди. Айниқса, Истанбулдаги баҳсда энг яхши ўйинчилар сафида бўлди: тўпни рақибларидан тортиб олди, хавфли вазиятларни яратди, дарвоза томон зарбалар йўллади, гарчи Кейннинг гол уришига қаршилик кўрсата олмаган бўлса ҳам. Турк футболи бўйича бош эксперт Эльвин Керимов Боэнинг фаолиятини эртакка қиёслади: «1,5 йил аввал «Галатасарой»нинг ўнг қанотидаги 3-рақамли ҳимоячи «Бавария» ўйинчисига айланганига ишониш қийин».
ВоҚеа Қай тариҚа рўй берди?
2022 йил ёзида «Галатасарой»да мураббий алмашди - Окан Бурукка ўйинчилар ҳақида маълумот берган Доменик Торрент Боэ билан ҳамкорликни тўхтатишни тавсия этганди. Жамоанинг мавсумолди тайёргарлигида Саша иштирок этмади: оилавий сабабларга кўра, (ногиронлар аравасида юрадиган бувиси ёнида бўлиб) 19 ёшлилар жамоасида шуғулланди. Бироқ 2022/23 йиллар мавсуми арафасида икки нафар ўнг қанот ҳимоячиси жароҳат олишди. Шу сабабли старт беллашувида Боэ майдонга тушишга мажбур бўлди. Кейинчалик футболчи шундай деганди: «1-бўлимни жуда ёмон ўтказдим. Танаффусда ўзимга ўзим шундай дедим: «Ё 2-бўлимда бор кучингни берасан, ёки яна U-19га йўл оласан». Ва ҳимоячи ўша ўйиннинг энг фаолларидан бири бўлди: 5та яккакурашда ғолиб чиқди, 2 марта рақиб узатмасини илиб олди, 4та ҳаводаги курашни ўз фойдасига ҳал қилди ва аниқ узатмалар борасида юқори кўрсаткични кўрсатди. Натижа - асосий таркибдан доимий ўрин, чемпионлик ва ЕЧЛ йўлланмаси.
Боэ Францияда туғилган бўлсада, аслида камерунликлар аждодидан. У аввалги АК ва ЖЧ-2022 саралашида Камерун терма жамоасининг дастлабки рўйхатига киритилганди. Лекин Саша Франция ёшлар термаси билан Евро-U21 турнирида ўйнашни афзал кўрди. Бироқ жароҳат олгани сабабли, бу жамоа заявкасидан ҳам четда қолди.
Содиқ СОБИР тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789