Тухель «Тоттенхэм»да ишламоқчи

Тухель «Тоттенхэм»да ишламоқчи

Томас Тухель АПЛ клубларида иш бошлашга тайёр.

У Антонио Конте «Тоттенхэм»ни тарк этган тақдирда ушбу жамоада иш бошламоқчи. Evening Standard хабарига кўра, «Тоттенхэм»даги сўнгги омадсизликлардан кейин италиялик мураббийнинг Лондон клубини тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Унинг амалдаги келишуви 2023 йилнинг ёзига қадар белгиланган. Тухель «Челси»ни тарк этгач, ҳозирга қадар ишсиз саналади. Германиялик мураббий «Тоттенхэм»дан таклиф тушса, «Челси»даги фаолиятига қарамай, иш бошлашга тайёр. Маълумот учун, «Тоттенхэм» 19 ўйиндан кейин 33 очко билан 5-ўринда бормоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.