Тухелга «Бавария» варианти қизиқ

Тухелга «Бавария» варианти қизиқ

«Челси» собиқ бош мураббийи Томас Тухель қайси клубни бошқаришни исташи маълум бўлди.

Bild хабарига кўра, Томас Тухелга «Бавария»ни бошқариш варианти қизиқ. Қайд этилишича, у Мюнхен клубида АПЛдаги маошидан кўра камроқ маблағга ҳам ишлашга тайёр. Тухель Лондон клубидаги фаолиятидан кейин катта танаффус олмоқчи эмас. Немис мураббийнинг «Бавария»ни бошқариш хоҳишига қарамай, клуб раҳбарияти муваффақиятсизликларда бош мураббий Юлиан Нагельсманни айбдор сифатида кўрмаяпти ва 35 ёшли мутахассисга ишонишда давом этмоқчи. Маълумот учун, «Бавария» Бундеслига 7-туридан кейин 12 очко билан 5-ўринда бормоқда. Клуб 30 сентябрь куни «Байер»га қарши майдонга тушади. Аввалроқ, Тухелга «Ювентус» ва «Вест Хэм» клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар чиққанди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.