Уэбб узр сўради

Уэбб узр сўради

Ховард Уэбб ВАР хатолари учун «Арсенал» ва «Брайтон»дан узр сўради.

Аввалроқ, «Брентфорд»нинг «Арсенал»га урган голи (1:1) видеоёрдамчи ҳакам офсайд чизиғини чизишни унутиб қўйгани учун хато деб ҳисобланган эди. Агар улар шундай қилишса, гол бекор қилинган бўларди. «Брайтон»нинг «Кристал Пэлас» дарвозасига урган голи (1:1) ВАР хатоси туфайли нотўғри бекор қилинди - офсайд чизиғи нотўғри ўйинчига чизилган. Премьер-лига ҳакамлар қўмитаси бошлиғи Ховард Уэбб «Арсенал» ва «Брайтон»дан хато учун узр сўради. У сешанба куни ВАРда ишлайдиган ҳакамлар билан фавқулодда йиғилиш ўтказиб, ушбу вазиятларни муҳокама қилади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.