УЕФА 331 миллион евро тўлайди

УЕФА 331 миллион евро тўлайди

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) 2024-йилги Европа чемпионатида иштирок этувчи ассоциацияларга 331 миллион евро ажратади.

Бу ҳақда чоршанба куни ташкилот ғазначиси Девид Гилл УЕФА конгрессида 2023/2024 йилги мавсум учун бюджет тақдимоти чоғида маълум қилди, деб ёзади “ТАСС”.

"2024 йилда Европа чемпионатидан режалаштирилган даромад 2 миллиард 409 миллион еврони ташкил этади. Бу охирги Европа чемпионатидагидан 28 фоизга кўп. 331 миллион евро 2024-йилги Европа чемпионатида иштирок этувчи ассоциациялар ўртасида тақсимланади. УЕФА даромади 2023/2024 йилги мавсум 6 миллиард 687 миллион евро миқдорида прогноз қилинмоқда”, - дейилади тақдимотда.