Улар Компанига керак эмас...

Улар Компанига керак эмас...

Янги мавсумга бельгиялик мутахассис Венсан Компани бош мураббийлигида тайёргарлик кўраётган «Бавария» ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунга қадар тўрт нафар футболчи билан хайрлашишга қарор қилди.

Журналист Флориан Плеттенберг тарқатган хабарга кўра, марказий ҳимоячи Маттейс де Лигт, ўнг қанот ҳимоячиси Нуссер Мазрауи, ҳужумкор футболчилардан Брайан Сарагоса ва Кингсли Коман тезроқ ўзларига янги иш жойи топиши керак. Бу тўртлик орасида кки ҳимоячига «Манчестер Юнайтед» харидор бўлмоқда. Эрик тен Хаг собиқ шогирдлари учун икки марта таклиф юборди. Сарагоса эса «Осасуна»га ижарага берилди. Франциялик Кингсли Коман бўйича мюнхенликларга бирорта жиддий таклиф тушгани йўқ. «Бавария» янги мавсумдаги биринчи тур учрашувини 25 август куни сафарда «Вольфсбург» жамоасига қарши ўтказади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.