Лифтда сайр мисоли...
АПЛ ТАРИХИ (ОХИРГИ 29 МАВСУМ)ДА ҚАЙСИ КЛУБЛАР ҚУЙИГА КЎПРОҚ ТУШГАН?
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳар гал ЖЧ саралашида имкон қадар муносиб қатнашганига қарамай, турнирнинг финал босқичи ҳалигача мухлисларимизга орзу бўлиб қолмоқда...
ФИФА расмий сайтида ҳам вакилларимизда бу сафар салбий анъанани йўққа чиқариш ва 2026 йили Канада, Мексика ҳамда АҚШда ўтадиган жаҳон футбол форумига йўл олиш имконияти катта эканлиги алоҳида таъкидланди. Ўз тарихида илк марта катта воқелик остонасида турган жамоамиз ноябрь ойидаги йиғинга киришгач, ФИФА расмий сайти ижодкорлари марказий ҳимоячимиз Умар Эшмуродов билан ихчам интервью (ноябрь ойи бошида) уюштиришди.
- Ўзбекистон термаси ЖЧ-2026 саралашини мувафаққиятли давом эттирмоқда. Ушбу босқичнинг ўзида вазифа уддаланишига нечоғли ишоняпсизлар?
- Ҳа, жамоамизда ниҳоят, жаҳон чемпионатига йўл олиш учун жуда яхши имконият бор, мухлисларимиз бундан мамнунлар, албатта. Ушбу раунд якунидаёқ йўлланмани нақд қилиш учун янада якдиллик ҳамда уюшқоқлик кўрсатишимиз талаб этилади. Мухлисларни ортиқ ранжитишга ҳаққимиз йўқ. Бизнинг муваффақиятимиз мамлакатимиз учун катта аҳамиятга эга, табиийки, ўз номимизни тарихга ёзишни хоҳлаймиз. Бу нафақат катта шараф, балки масъулият ҳам.
- Саралашнинг «А» гуруҳида Эрон ва Ўзбекистон термалари рақибларидан анча илгарилаб кетди. Жамоангиз жорий ой тақвимига киритилган 2та ўйинда айнан таъқибчиларга қарши майдонга тушади. Бўлажак баҳслардан нималар кутяпсиз?
- Икки ўйин ҳам қийин кечиши тайин, зеро, ҳозирги босқичда заиф жамоалар йўқ. Айниқса, Қатар термаси билан ўйинга жиддий ёндашишимиз керак, чунки рақиб таркибида тажрибали ва кучли ижрочилар жамланишган. Шунингдек, КХДР термаси ҳам жиддий қаршилик кўрсатиши ўз-ўзидан тушунарли. Умуман, барча ўйинларда 3 очко олишни кўзлаймиз. Бинобарин, ҳар бир ғалаба бизни асосий мақсад - ЖЧ финал раунди сари яқинлаштиради.
- Агар Қатар ҳамда КХДР термаларига қарши ўйинларда ижобий натижага эришсанглар, ЖЧга йўлланма олиш вазифаси деярли бажарилади (суҳбат ушбу ўйинлардан аввал уюштирилганди)...
- ЖЧга чиқиш ўзбек футболи тарихидаги энг катта муваффақият бўлади, бу - халқимизнинг азалий орзуси. Албатта, мундиалга йўл очиб, футболимиз жаҳон миқёсида тан олинишини истаймиз. Бунинг учун боримизни беришга тайёрмиз. Агар мақсадни амалга оширсак, нафақат терма жамоа аъзолари ва мураббийлари, балки бутун мамлакат учун фахрланса арзийдиган воқелик рўй беради.
- Ўзбекистон миллий жамоаси сафида Европа клубларида тўп сурадиган бир қатор футболчилар бор. Уларнинг роли қандай?
- Бизда ўзига хос бирдамлик мавжуд. Саралаш ўйинлари давомида ажойиб кайфият ва жамоавий руҳни шакллантира олдик. Барча футболчилар ижобий натижа учун бор кучларини беришга интилишмоқдаки, бу исталган рақибга қарши курашишга тайёрлигимизни англатади. Йигитларда уюшқоқлик бор, бир-бирини қўллаб-қувватлаш ва ҳушёрликни сақлаш жойида. Айни шу жиҳатлар бизга муваффақият олиб келади.
- «Селангор»нинг асосий футболчиларидан бири сифатида ўз даражангизни сақлаб қолиш ва янада ўсиш учун нималарга эътибор қаратасиз?
- Машғулотларда иложи борича самарали ишлашга интиламан. Асосий мақсад - ҳам клуб равнақи, ҳам ўз ўйинимни яхшилаш учун бор кучни ишга солиш. Ҳозир «Селангор»да барчаси кўнгилдагидек кетмоқда. Жамоада ёш футболчилар кўп, уларни қўллаб-қувватлаш асносида жамоа ривожига ёрдам беришим керак.
А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади
АПЛ ТАРИХИ (ОХИРГИ 29 МАВСУМ)ДА ҚАЙСИ КЛУБЛАР ҚУЙИГА КЎПРОҚ ТУШГАН?
Хабарингиз бор, Суперлига-2024 ҳам финиш чизиғида турибди.
У туфайли россиялик мураббий Леонид Слуцкий Хитой чемпиони мақомидан қуруқ қолди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789