Уругвайликларга иш очилди

Уругвайликларга иш очилди

ФИФА Қатарда бўлиб ўтаётган ЖЧ-2022 гуруҳ босқичида Гана устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган Уругвай терма жамоасининг тўрт нафар футболчисига нисбатан интизомий иш очди, деб хабар бермоқда BBC.

Ўйинда уругвайликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди, аммо барибир ЖЧ-2022 плей-офф босқичига чиқа олишмади. Финал ҳуштаги янграгандан сўнг, Уругвай футболчилари қарорларидан норози бўлиб, учрашув бош ҳакамига ташланиб қолишди. ФИФА Хосе Мария Хименесга қарши иш очди, у ҳакам билан тортишув вақтида ФИФА вакили Колин Смитни уриб юборди, Эдинсон Кавани ҳам трибуна остидаги ВАР мониторини синдириб ташлагани учун тергов остида, Фернандо Муслера ва Диего Годинларга ҳам қарши иш очилди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.