ВАН ДЕЙК КЕЛАЖАГИ СЛОТГА БОҒЛИҚ

ВАН ДЕЙК КЕЛАЖАГИ СЛОТГА БОҒЛИҚ

«Ливерпуль» марказий ҳимоячиси Виржил ван Дейкга бошқа клублар қизиқиш билдирмоқда.

«Қизиллар» сардори шартномасини узайтириб, жамоада қолишни истайди, аммо 32 ёшли футболчининг келажаги ҳали аниқланмаган - барчаси тез орада Юрген Клоппнинг ўрнини босадиган янги бош мураббий Арне Слотнинг режаларига боғлиқ. Журналист Экрем Конур хабарига кўра, Европанинг топ-лигалари вакиллари ва Саудия клублари вазиятни кузатишмоқда. Аниқрохи, юлдуз марказий ҳимоячига «Милан», «Интер», «Атлетико Мадрид», «Ал-Ҳилол» ва «Ал-Наср» жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Виржил ван Дейк 2018 йил бошидан буён «Ливерпул»да ўйнайди. Унинг амалдаги шартномаси келаси мавсум охирида тугайди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.