Le Parisien тарқатган хабарга кўра, «Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси ЖЧ-2022дан кейин бир неча ҳафта давомида келажаги ҳақида ўйлаган ва миллий жамоадаги фаолиятини якунлашга қарор қилган. Қайд этилишича, Варан миллий жамоадаги ўйинларидан жисмоний ва руҳан чарчоқни ҳис қилмоқда. У ФИФА кунларида кўпроқ вақтини оиласи даврасида ўтказмоқчи. Шунингдек, унинг бундай қарорни қабул қилишига ЖЧ-2022 финалида Аргентинадан учралган мағлубият ҳам таъсир қилган. Яна бир сабаблардан бири сифатида Вараннинг тиззасидан кўп жароҳат олаётгани келтирилган. Маълумот учун, 29 ёшли ҳимоячи 2013 йилдан буён Франция таркибида тўп суриб, 93 ўйинда майдонга тушган. Варан Франция миллий жамоаси сафида ЖЧ-2018, ЕМЛ-2021 ғолиби, ЖЧ-2022да эса кумуш медалига эга чиқди.