Вейга Месси ўрнини босадими?

Вейга Месси ўрнини босадими?

«Барселона» мутасаддилари Лионель Мессини ортга қайтариш йўлини топа олишмаяпти.

Клуб ҳали молиявий муаммолардан қутилгани йўқ ва бу ҳолат аргентиналик юлдуз трансферига тўсқинлик қилмоқда. Айни пайтда каталонияликлар Мессининг ўрнига бошқа вариантларни қидирмоқда. Diario AS нашри журналистларининг аниқлашича, «Барселона» Мессини қайтара олмаган тақдирда, ёзда «Сельта» плеймейкери Габри Вейга трансфери бўйича иш бошлайди. Маълумотларга қараганда, «Барселона» президенти Жоан Лапорта 20 ёшли испаниялик футболчининг истеъдоди ва салоҳиятини юқори баҳоламоқда ва келажакда Мессининг ўрнини боса олишига ишонмоқда. Габри Вейга жорий мавсумда Ла Лигада 9та гол ва 3та ассист муаллифи бўлди. Виголиклар ёш ўйинчини 40 миллион еврога қўйиб юборишга тайёр.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.