Винисиус жамоадошларини ресторанга таклиф қилди.

Винисиус жамоадошларини ресторанга таклиф қилди.

"Реал Мадрид" футболчилари “Олтин тўп” билан боғлиқ вазиятдан сўнг Парижга эмас ресторанга йўл олишди.

"Реал Мадрид" вингери Винисиус Жуниор 2024 йилги "Олтин тўп" учун овоз бериш натижаларига кўра иккинчи ўринни эгаллаганидан сўнг уни қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдириш мақсадида жамоа футболчиларини ресторанга таклиф қилди, деб хабар беради AS

Манбага кўра, ҳужумчи Килиан Мбаппе ҳамда ярим ҳимоячилар Федерико Валверде ва Тчуаменилар зиёфатга боришмаган. Таъкидланишича, жамоада ҳамжиҳатлик бор, лекин футболчилар, қолаверса, мураббийлар штаби жамоа натижаларини яхшилаш зарурлигини билишади. Шу боис ортиқча базм ва зиёфатларга катта эътибор қаратилмаяпти.

Ҳозирда, Испания Примерасининг 11-туридан сўнг “Реал Мадрид” 24 очко жамғариб,пешқадам “Барселона”дан 6 очко ортда қолган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.