Хави Пикенинг кетишини истамоқда

Хави Пикенинг кетишини истамоқда

Футболчи ва мутахассис ўртасида кескин муносабатлар мавжуд.

«Барселона» бош мураббийи Хави Эрнандес ҳимоячи Жерар Пикени жамоадан кетишини истамоқда, деб хабар берди Sport.es. Манбага кўра, футболчи ва мутахассис ўртасидаги муносабатлар сезиларли даражада ёмонлашган. Пике Каталония клубидаги ҳамма нарсадан ҳам қониққани йўқ. Футболчи ўйин вақти камлиги ва «кўк-анорранглилар» унинг шартномаси ҳақидаги маълумотни сиздирганидан норози. 35 ёшли марказий ҳимоячининг «Барселона» билан келишуви 2024 йилнинг июнига қадар мўлжалланган, бироқ у кам ўйнаса, жорий мавсум охирида клубни тарк этиши мумкин. Аввалроқ Араухо жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказгани ҳақида хабар берилган эди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.