Хави Ямални узоқ вақт кутолмасди...

Хави Ямални узоқ вақт кутолмасди...

Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи иккинчи туридан ўрин олган «Порту» ва «Барселона» учрашувида кам кузатилган ҳолат содир бўлди.

Ўйиннинг 71-дақиқасида каталонияликларнинг энг ёш ўйинчиси - 16 ёшли  Ламин Ямалнинг қорни оғриб қолди. Футболчи ўйинни ташлаб, ҳожатхонага кетди. Бироқ, ёш футболчи у ерда узоқ қолиб кетди. Уни майдонга қайтиши қарийб 10 дақиқа кутган Хави Эрнандес Ямалнинг ўрнига Маркос Алонсони ўйинга тушириб юборди. «Ламин ўзини ёмон ҳис қилди, унинг қорни оғриб қолди. У узоқ қолиб кетди ва биз ўн киши бўлиб қийналиб қолдик. Бу учрашувда ҳамма нарса содир бўлди, жароҳатлар, Ямалнинг аҳволи ва ҳоказо. Кейинги ўйинимиз якшанба куни ва унгача тикланиб олишга умид қиламиз», - деб, тушунтириш берди Хави Эрнандес бу ҳолатга. Ламин Ямаль дебют қилган ва ҳеч қачон эсидан чиқармайдиган учрашувда каталонияликлар 1:0 ҳисобида зафар қучишди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.