Хоббс - «Вулвз» спорт директори!

Хоббс - «Вулвз» спорт директори!

«Вулверхэмптон» ўзининг расмий сайтида Мэтт Хоббсни клуб спорт директори этиб тайинлангани ҳақида эълон қилди.

«Мен ушбу ажойиб футбол клубининг спорт директори бўлишдан фахрланаман. Бу «Вулверхэмптон» учун ҳаяжонли вақт ва энди бизда жаҳон даражасидаги бошқарув жамоаси бор, мен клубни биргаликда яхши натижага олиб боришимизга ишончим комил», - дея Хоббснинг сўзларини келтирган клуб расмий сайти. Мутахассис 2015 йилдан бери «Вулверхэмптон»да ишлаб келмоқда. Сўнгги йилларда у жамоанинг бош скаут ва ишга қабул қилиш бўлими бошлиғи бўлган. «Вулверхэмптон» 15 ўйиндан кейин 10 очко тўплаган ҳолда АПЛда 20-ўринда бормоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.