АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«ПАХТАКОР» ЯРИМ ҲИМОЯСИДА ЎЙНАБ, КЛУБ ТАРИХИДА ЧУҚУР ИЗ ҚОЛДИРГАН СОБИҚ ИТТИФОҚ СПОРТ УСТАСИ ВИТАЛИЙ ИВАНОВИЧ ЦИБИН 76 ЁШИДА ҲАЁТДАН КЎЗ ЮМДИ.
«Пахтакор», «Терек» (Грозний), СКА (Ростов) клублари, шунингдек, собиқ иттифоқ чемпионати иккинчи лигасида ўйнаган Ўзбекистон жамоаларининг ёши катта мухлислари Виталий Цибинни марказий ҳудудда жонини жабборга бериб ҳаракатланган курашувчан футболчи сифатида эслаб қолишган. У майдонда тиниб-тинчимас ҳаракатлари билан жамоаларига кўп бора ёқимли ғалабаларни тақдим этган.
Чечен футболи тарбияланувчиси
Виталий Цибин фаолиятини Грознийда, «Терек»нинг фарм-клуби - «Луч» таркибида бошлайди. Бу жамоа билан Шимолий Кавказ ҳарбий округи чемпионатида ғолиб чиққан ярим ҳимоячи асосий жамоага жалб этилади, бироқ тақдир тақозосига кўра, у «Терек»да атиги 2 мавсум ўйнайди, холос. Виталий 1969 йили ўзбек футболига юзланиб, иккинчи лига «Б» тоифасида Хоразм вилоятининг «Наримоновчи» жамоасида тўп сура бошлайди. Цибин бу клубда 1 йилгина ушланиб туради. Бу унинг учун олий лиганинг дуч келган жамоаси эмас, балки «Пахтакор»дек бутун халқ ардоғидаги дружина сафига ўтишда анча саргузаштли уриниш эди. Виталийни ўзига нотаниш ўзбек диёрига «Луч»да бирга ўйнаган дўсти чақирганди. Қарангки, ушбу саргузашти муваффақиятли чиқади. «Пахтакор» бош мураббийи - 1946 йили Англия ва Шотландия бўйлаб уюштирилган ўша машҳур турне давомида Москва «Динамо»сини сардорлик боғичи остида майдонга бошлаб тушган Михаил Якушин янги футболчи иқтидорини дарҳол пайқайди ва унга собиқ иттифоқ чемпионати навбатдаги туридан ўрин олган «Черноморец» (Одесса)га қарши ўйин учун асосий таркиб вакиллари билан тайёргарлик кўришини буюради. «Ҳаяжонланма, - дейди афсонавий Михей. - Агар нимадир бўлса, сен эмас, мен жавоб бераман!»
Шовқинли дебют
Цибиннинг дебюти 60 минг мухлис тўпланган аудиторияда бўлиб ўтади. Бу «Пахтакор» учун одатий ҳол эди, аммо футболчига эмас. Тушунарлики, у ҳайратланади, ҳаяжонланади. Виталий «Черноморец» футболчилари билан шу қадар жиддий курашга киришадики, баъзида фақат рақиблари эмас, балки ...ўз жамоадошларини ҳам алдаб ўтишга муваффақ бўлади. Хуллас, Грозний футбол мактаби уялтирмайди - Виталий бир уринишда «Пахтакор» таркибига кириб олади. Умуман, у Тошкент жамоасининг 67та ўйинида майдонга тушади - қизиқарли икки мавсум. Цибин шунинг баробарида кубок турнири ва халқаро ўйинларда ҳам чакки таассурот қолдирмайди. Дарвозабон Юрий Пшеничников, қанотдаги реактив Биродар Абдураимов ва собиқ иттифоқдаги энг кучли зарба соҳиби Геннадий Красницкий каби аслар ҳисобига тўлиқ мувозанатлашган «Пахтакор» ўша давр Москва, Ленинград (ҳозирги Санкт-Петербург), Киев ва Тбилиси клублари билан ҳамиша муросасиз курашарди. Айниқса, Марказий Осиёнинг яна бир вакили «Қайрат» (Олма-Ота) билан ўйинлар принципиал аҳамият касб этиб, мухлисларда катта қизиқиш уйғотарди.
Ўткир ва давомли дард
«Пахтакор»нинг 1979 йилги авиаҳалокати... Ўша самолётда Виталий билан бирга ўйнаган бир қатор футболчилар самога сочилгандилар - Михаил Ан ва Владимир Фёдоров, шифокор Владимир Чумаков, шунингдек, СКА (Ростов)да танишган қадрдон дўсти Виктор Чуркин...
Катта жамоалар кураши
«Пахтакор»да кўзга ташланган Цибин ЦСКА ва Минск «Динамо»сидан таклифлар олади. Унинг учун курашга СКА (Ростов) ҳам қўшилади ва устун келади. Виталийнинг энг яхши даври айнан «армиячилар» сафидаги вақтига тўғри келади. У бу жамоада дарҳол етакчилар қаторига қўшилади, кейинроқ ҳақиқий лидер ва сардорга айланади. Ўз ўйини ва характери ортидан, албатта. Майдон марказини ҳаракатлантирувчи куч саналган Цибин ҳавас қиладиган тактик дунёқарашга эга эди - яхлит ансамблнинг ҳақиқий мотори. У яна эффектли манёврлари билан катта кўламда иш бажарарди. Дарҳақиқат, Михаил Якушин футболчини Тошкентда шу сифатлари туфайли қадрлаган, Москва ва Минск клублари унга бежиз кўз тикмаганди. Ростов жамоаси эса Цибиннинг қадрдон шаҳри - Грознийга яқинроқ эканлиги туфайли курашда устун келган.
Лекин СКА қийин даврларни бошдан кечираётганди - жамоа мунтазам олий лигадан тушиб, қайтиб чиқарди. Шуни назарда тутсак, клубнинг Виталий Цибин каби содиқ, жиддий, иродали футболчига эга бўлгани эътиборга молик. Умуман, қаҳрамонимиз СКАнинг 139та ўйинида қатнашиб, 9та гол уради. Фаолияти якунида эса қисқа муддатга Марказий Осиёга қайтиб, «Бўстон» (Жиззах) ва «Янгиер» жамоалари сафида кўриниш беради.
Алоҳида ўйин
Цибин иштирок этган 350тадан ортиқ ўйиннинг аксарияти мураккаб ва ўткир сценарийга эга. Лекин улар орасида биттаси алоҳида ажралиб туради. СКА 1972 йилнинг 16 март куни кубок турнирида Киев «Динамо»сини қабул қилади. «Армиячилар» дастлабки ўйинда 0:1 ҳисобида ютқазишганди, ўз майдонларида эса худди шу ҳисобда реванш олишади - Евгений Рудаков дарвозасини Анзор Чихладзе чиройли тарзда ишғол қилади. Қўшимча бўлимларда ғолиб аниқланмагач, навбат пенальтилар сериясига келади - жарима зарбаларининг такрорланмас конвейери. Деярли ҳар бир футболчи зарба беради ва гол уради. Ҳатто дарвозабон Рудаков ҳам. Виталий Цибин эса «нуқта»га 7-бўлиб яқинлашади - вазият ўта таранг. У совуққонлик билан киперга имконият қолдирмайди. Ҳисоб 8:8га етгач, СКАнинг ёш ҳимоячиси Юрий Смирнов ишончли зарба йўллайди, киевликлардан ҳам умидли йигит тўпга яқинлашади ва дарвоза устунини мўлжалга олади. Ўша омадсиз йигит кейинчалик бутун иттифоқ футболининг етук голеадорига айланган Олег Блохин эди. Умуман, Цибин «Пахтакор» ва СКАдаги фаолияти давомида энг машҳур жамоаларга қарши ўйнайди, майдонда Лев Яшин, Анзор Кавазашвили, Валерий Воронин, Валентин Иванов, Альберт Шестернев, Владимир Мунтян, Виктор Шустиков, Валерий Маслов, албатта, афсонавий Эдуард Стрельцов каби мегаюлдузлар билан тўқнаш келади. СКАда эса Алексей Еськов, Лев Кудасов, Валентин Афонин ва Валерий Газзаев билан бирга майдонга тушади. Футболчининг қийин, аммо ҳақиқий бахти шу.
Мураббий ролида
Виталий Иванович ўйновчи-мураббий сифатида Шимолий кучлар гуруҳи жамоаси шарафани ҳимоя қилган, шунингдек, «Янгиер»ни шуғуллантирган. Давлат жисмоний тарбия институтини муваффақиятли тамомлагач, 1990-1991 йилларда «Горняк» (Горняцкий)ни бошқаради, кейинроқ «Старт» (Ейск) бош мураббийи ролини бажаради. Қолаверса, ростовлик болаларнинг бир неча авлодига футбол сир-асрорларини ўргатади. Шунингдек, ҳакам ролида ҳам ишлайди. Хуллас, ҳаёт йўлида сезиларли из қолдирган Цибинни ҳақли равишда футболнинг ажойиб универсал ўйинчиси сифатида таърифлаш мумкин.
ЎФА Футбол фахрийлари кенгаши Ростов шаҳрининг бутун спорт жамоатчилиги билан бирга марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор этиб, чуқур ҳамдардлик билдиради. Виталий Иванович Цибин хотирамизда Дон футболининг энг кўзга кўринган вакилларидан бири, севимли ўйинида ўзини тўлиқ намоён этган ёрқин иқтидор сифатида абадий қолади.
ЎФА Футбол фахрийлари кенгаши матбуот гуруҳи
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789