Италия чемпионатига шиддат билан киришган футболчи мухлислар ўртасидаги сўров якунига кўра, Федерико Димарко («Интер»), Бремер («Ювентус»), Кристиан Пулишич («Милан»), Сантьяго Кастро («Болонья») ва Патрик Кутроне («Комо»)ни ортда қолдирди. 23 ёшли вингер ўтган ой «А» серия доирасидаги 3та ўйинда 2та гол ва 1та ассист қайд этганди.
Асосий далил шуки, «А» сериядаги қисқа фаолиятида 4-марта ой лауреатига айланган Кварацхелия бу борада чемпионат рекордчиси - Пауло Дибала билан тенглашди. «Рома»нинг аргентиналик ҳужумчиси ҳам «А» серияда ойнинг энг яхши футболчисига аталган совринни 4 марта қўлга киритган. «А» серия матбуот хизмати хабарига қараганда, Хвичага навбатдаги индивидуал соврин 26 октябрь кунига белгиланган «Наполи» - «Лечче» ўйини олдидан топширилади. «А» серияда сентябрь ойининг энг яхши мураббийи мақомига «Наполи» устози Антонио Конте муносиб кўрилганини ҳам айтиш ўринли. Ҳаммаси тушунарли: Неаполь клуби 7та турдан кейин турнир жадвали пешқадами бўлиб турибди.
Умуман, «А» серияда ой лауреатини аниқлаш 2019 йили йўлга қўйилган. Ортда қолган вақт давомида Дибала ва Кварацхелия 4тадан соврин ютган бўлсалар, «Милан» вакили Рафаэль Леау сўровда 3 бора ғолиб чиққан. Яна 7 нафар футболчи 2 карра лауреат ҳисобланади.