Хвича трансферида муаммо...

Хвича трансферида муаммо...

Хвича Кварацхелия «ПСЖ»га ўтишга тайёр.

L'Equipe хабарига кўра, «Наполи» вингери парижликлар билан узоқ муддатли шартнома имзолашга рози бўлган. Шу билан бирга француз клуби ҳали грузиялик футболчи трансфери борасида «А» серия клуби билан келишувга эришгани йўқ. «ПСЖ» Италия матбуотида айтилаётган 100 млн. евро яримҳимоячининг ҳақиқий баҳосига тўғри келмайди, деб ҳисоблайди. Парижликлар Хвичанинг нархини 60 млн. еврога яқин деб билади. Франция чемпиони Хвича учун тўловлар миқдорини камайтириш мақсадида ўз футболчиларини ҳам шартномага киритиш имкониятини истисно қилмаяпти.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.