23 ёшли футболчи ўтган ой барча мусобақалар доирасида олтита ўйинда қатнашиб, учта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. 27 турдан кейин «Наполи» 43 очко билан Италия чемпионати турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда. Шунингдек, ўтган ойнинг энг яхши мураббийи ҳам маълум қилинди. Унга кўра, «Болонья» бош мураббийи Тьяго Мотта мазкур номинацияда ғолиб, деб топилди. Мутахассис бошчилигидаги клуб февралда 5та ўйин ўтказди ва уларнинг барчасида ғалаба қозонди. Тўплар нисбати эса 14:3ни ташкил этади. Маълумот ўрнида, «Болонья» айни пайт «А» серия турнир жадвалида 51 очко билан 4-ўринда бормоқда.