Яна "Футбол" телеканали очилади ва бу сафар у хусусий эмас!

Яна "Футбол" телеканали очилади ва бу сафар  у хусусий эмас!

Ўзбекистонда футбол бўйича махсус телеканал ташкил қилинади. Бу 2024 йилнинг 1 июнигача йўлга қўйилади.

Президент қарорига (ПҚ–355-сон, 03.11.2023 й.) кўра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси тизимида 2024 йил 1 июнгача футбол учрашувларини намойиш қилиш, футболни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида футбол бўйича махсус телеканал ташкил қилинади.

Бизда аввал ҳам шундай канал бор эди. Лекин, ўзини молиявий оқлолмай қолгани сабабли 2022 йилда тугатилиб, ўрнига кўнгилочар канал очилган.

2017 йилда иш бошлаган Футбол ТВ телеканали 2022/2023 йилги мавсум учун ТОП-5 чемпионатларини транслация қилиш ҳуқуқини қўлга кирита олмагани ортидан аввалги мавсумлардаги ўйинларнигина эфирга узатиш билан кифояланиб қолган эди. Шунингдек, Европа чемпионлар лигаси, Европа лигаси, Европа конфедерациялар кубоги, Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати баҳсларини эфирга узатиш имконидан маҳрум бўлди.

Айрим манбаларда МТРКнинг Спорт телеканали томонидан транслациялар ҳуқуқи уч йилга сотиб олингани айтилади, лекин шартнома суммаси очиқланмаган.

@jurnalistikauzbek