Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Газетамизнинг аввалги сешанба куни чиққан 21 (2028)-сонида охирги 10 йилдан буён Осиё футболини ёритиб бораётган мустақил футбол таҳлилчиси Мартин Лоу (The Asian Game веб-сайти катта эксперти)нинг Ўзбекистон Суперлигаси-2023 стартига бағишлаб ёзган катта мақоласи биринчи қисмини эътиборингизга ҳавола этгандик.
Демак, бугун ўша мақоланинг давоми билан танишамиз. Муаллиф бунда Суперлига клублари таркибидаги ўзгаришларга тўхталиб, янги мавсумда тож учун жиддий кураш кечишини башорат қилган.
АСОСИЙ ЭЛЕМЕНТ - ЖАМОАВИЙ МАНФААТ
Ҳозирги ташаббусларда барчаси назарга олинган - инфратузилма лойиҳалари, ОАВни кенгроқ жалб этиш, ёш футболчиларни стратегик жойлаштириш, лига, миллий жамоа ва футболчилар равнақи... Қисқаси, ушбу саъй-ҳаракатлардан ҳам бирдек манфаатдор. ЖЧ саралаш босқичининг кенгайтирилган янги цикли олдидан Осиё футболида «келинчак дугонаси» сифатида тилга олинадиган ўзбек футболи бу лақабни йўқотиш ва ўзини жаҳон харитасига киритиш учун яхши ҳолатда. Олдинда эса яна бир шиддатли чемпионлик масофаси турибди. Хўш, бу сафар жадвалнинг юқори қисмида янги клубни кўрамизми? Қувноқ ўйин шаклида талабгир маҳсулотга айланган Суперлиганинг ҳам ички, ҳам ташқи аудитория учун таклифларни яхшилаш борасида муваффақиятга эришаётгани аниқ. Мисол учун, ўйинларни ҳафта охирига қўйиш тизими қайтарилди. Илгари еврофутболдан ташқари вақтда кўпроқ телевизион аудитория жалб қилиш умидида ўйинлар ҳафта ўртасида ҳам ўтказиларди. Энди стадионларга кўпрқ мухлис талпинса, ажабмас. Йилдан-йилга телевидение таклифи ҳам сезиларли даражада яхшиланди, бу эса клубларда профессионалликни оширишга қаратилган саъй-ҳаракатлар, машғулотлар сифати, ҳакамлик ва технологиялардан фойдаланишни тартибга солиш масалаларини ривожлантиришга йўл очмоқда.
ЎЗ ОЁҚЛАРИДА ТУРГАН ЖОЗИБАЛИ МАҲСУЛОТ
Чемпионлик учун яна бир кескин кураш Лига ишига катта туртки бериши мумкин. Мавсумлар оралиғидаги трансферлар бизнеси (ёки натижа нуқтаи назаридан унинг мавжуд эмаслиги) чемпионатда «олтин» учун жиддий жанг боришини ваъда қилмоқда. Эҳтимол, янги мавсум бир жиҳат бўйича узоқ йиллардан бери биринчисидир - «Пахтакор» яққол фаворит эмас. «Насаф» жорий йил бошида ОЧЛ «плей-офф» босқичида қатнашди, шунингдек, кўплаб истиқболли ёшлари, хусусан, Акмал Мозговой ва Алибек Давроновни асосий таркибда ушлаб қолди. Қолаверса, Жавоҳир Сиддиқов ва Муҳаммаджон Раҳимов ҳисобига ўз таркибига қўшимча жўшқинлик олиб кирди. Йўқотиш ҳам йўқ эмас: юлдуз ҳужумчи Ҳусайн Норчаев ўтган ой Россияга жўнаб кетди. Чемпионлик учун даъвогар Рўзиқул Бердиев жамоаси таркибида ягона камчилик ёки етишмовчилик шу бўлса керак аввалги мавсумга нисбатан олганда. «Навбаҳор» учун эса гол уриш муаммо бўлмайди катта эҳтимол. Бинобарин, клуб ўтган йилнинг шу давридаги харажат кўламини меъёрида ушлаб турганига қарамай, сўнгги бир неча мавсум ўзбек футболида ўз салоҳиятини намойиш этган икки нафар тажрибали тўпурарни ўз сафига қўшиб олди - «Қизилқум»дан Темурхўжа Абдухолиқов ва «Сўғдиёна»дан Шоҳруз Норхонов. Ушбу кўпни кўрган ижрочилардан ташқари, ўзбек футболининг собиқ «олтин болакайи» Остон Ўруновнинг Россиядаги муваффақиятсиз уринишдан сўнг ортга қайтгани миллий жамоада бош ролга кўтарилиш йўлида интилаётган иштиёқли плеймейкер фаолиятида бурилиш нуқтасига айланса, ажабмас.
Кетма-кет 6-чемпионликни кўзлаётган «Пахтакор» ҳам чакки эмас. Амалдаги чемпионга эҳтимолки, кучли иштиёқ етишмас, аммо жамоа энг катта захирага эгалиги билан мақтана олади, барибир. Сардор Рашидовнинг Яқин Шарқдан «юзинчи марта» қайтгани лоақал ёзгача четдан кучли таъсир кўрсатади, ҳар ҳолда, у яна хорижга чиқишни хоҳлаб қолиши ҳеч гап эмас. Аммо «Пахтакор» чемпионатга бошқа бирор жиддий ва реал харидсиз киришди. Бу ҳолатда унинг учун чемпионлик сари асосий йўл лиганинг сўнгги 4 мавсумида энг яхши тўпурар мақомини олган Драган Черанга таяниш бўлиб қолмоқда. «Олимпик» ўтган мавсум 21 ёшгача бўлган футболчилар гуруҳи сифатида қандай каромат кўрсатганини ҳисобга олсак, баъзилар бу йил U-22га айланган жамоани кучли учликка даъво қилиши мумкинлигини тахмин қилишлари мумкин. Олимпиячилар сафига одатда айнан Темур Кападзе қўл остида ўзининг энг яхши формасини тиклайдиган Жасур Жалолиддинов қўшилганини ҳам айтиш жоиз. Бошқа томондан, ўз номини ўзгартириб, ОКМК брендини олган Олмалиқ жамоаси чемпионлик пойгасига қўшилиш ҳаракатини нисбатан эски таркиб билан давом эттирмоқчи. Бу жамоада ўтган мавсумнинг якуний қисмида «Сурхон»нинг 12та ўйинида 8та гол уриш асносида олдинга катта қадам ташлаган испаниялик ҳужумчи Рубен Санчес етакчиликни қўлга олса, ажабмас.
«Андижон» ва «Турон» каби йо-йо клублар бир йиллик танаффусдан кейин элит дивизионга қайтди. Улардан иккинчиси мавсум якунидаги «плей-офф» ўйинида «Локомотив»нинг қуйи лигага тушиб кетишини тасдиқлади. «Бунёдкор» вақти-вақти билан ўз ихтиёридаги ўта қизиқарли ёш истеъдодлар билан ажойиб футбол кўрсатса-да, мавсум давомида элит лигада қолиш учун кураш авж олиб кетса, собиқ буюк клуб эҳтимолий қулаш хавфини жуда оғриқли тарзда англаши ҳеч гап эмас. Умуман, Ўзбекистон Суперлигаси ривожланаётган чемпионат сифатида «интрига»лар, ёрқин воқеликлар ва кўплаб сифатли ёш истеъдодлар ваъда қилмоқда. Барча иш бўғинлари битта йўналишга ишора қилаётгандек - 2023 йил футболи Осиёнинг «уйқу»даги энг катта гигантларидан бири учун яна бир ижобий мавсумни тақдим этади.
Мартин Лоу - охирги 10 йилликда асосан Осиё футболини ёритиб бораётган мустақил футбол таҳлилчиси. У ОК-2019 давомида Al Jazeera телевидениеси ва Football Nation радиоси инглиззабон талқинида чиқиш қилган, шунингдек, Sandals for Goalposts ва Осиёнинг бошқа футбол платформалари учун ёзган. 2019 йили The Asian Game веб-сайти ишга туширилганидан буён унда катта муаллиф мақомида фаолият юритмоқда.
Мартин ЛОУ, The Asian Game
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789