Японияда "2-лига" вакили "Император" кубоги соҳиби ва у ОЧЛ-2023да дебют қилади

Японияда "2-лига" вакили "Император" кубоги соҳиби ва у ОЧЛ-2023да дебют қилади

Японияда «Император» кубоги финали бўлиб ўтди ва унда «J»-2 лигаси иштирокчиси «Венторет Кофу» пенальтилар бўйича «Санфречче Хиросима»дан устун келди.

Бу дегани худди бизнинг Про лига вакили "Зомин" клуби Ўзбекистон кубоги эгаси, деган гапдир. Ишонасизми? Аммо, мана Японияда шу “фантастика” ҳақиқатга айланди.
«Кофу» якунланаётган мавсум лигада 22та жамоа орасида 18-ўринда бормоқда. Бошқача айтганда, клуб 2023 йилнинг августида ОЧЛдаги дебютини «J»-2 лигаси вакили мақомида нишонлайди