АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Ҳужумкор футболчининг савиясига фақат унинг голлари ва ассистлари сонига қараб баҳо бериб бўлмайди
Чунки бу кўрсаткичлар унинг ўйин услуби, тактик маҳорати ва жамоа учун нечоғли муҳимлиги хусусида тўлиқ тасаввурни бера олмайди. Лекин Доминик Собослаи ўйинларини бефарқлик билан, унга ҳавас қилмаган ҳолда томоша қилишнинг иложи йўқ. Венгриялик иқтидор кучли зарбаси ва юксак техник маҳорати билан танилди. Лекин ўта самарали мавсум «Кўҳна қитъа» грандлари эътиборини шу футболчига қаратди. Ўрта чизиқни кучайтиришга қарор қилган «Ливерпуль» бошқа жамоаларга нисбатан жиддийроқ қизиқиш билдириб, 60 млн. фунтдан воз кечди. Клуб шу пайтгача марказ ўйинчиси учун бунчалик кўп маблағ сарфлаган эмасди 22 ёшли Доминик Алексис Макаллистердан кейин «қизиллар»нинг ёздаги иккинчи хариди бўлди.
Европадаги шаклланиш
Собослаининг АПЛга ўтиши унинг «Ред Булл» тизимидаги 5 йиллик ҳамкорлигига нуқта қўйди. Футболчи 16 ёшида (2016) ўз юртини тарк этиб, Австриянинг «Лиферинг» клубига, кейин «РБ Зальцбург»га, ундан «РБ Лейпциг»га ўтди. Бир қарашда, йигитчанинг фаолияти барқарор ривожланиб боргандек кўринади. Бироқ унинг Германиядаги ҳаёти анчайин қийин бошланди: 2020 йил декабрида Лейпцигга жароҳат билан келиб, кейинги йилнинг августигача майдонга туша олмади. Ўзининг илк тўлиқ мавсуми - 2021|2022да Доминик кўпроқ (16 марта) захирадан майдонга тушиб, ишонч қозона олмади. Мавсум нафақат футболчи, балки жамоа учун ҳам мураккаб кечди: клуб «Ред Булл» услубига садоқатли Жесси Марш ўрнига Доменико Тедескони таклиф этди.
Собослаи ўша мавсумни 6та гол ва 8та ассист билан якунлади. 2022Ғ23 йиллар мавсумида эса, қаҳрамонимиз янгиланган «Лейпциг»нинг муҳим бўғинига айланиб, сермаҳсуллигини оширди. Доминик мавсумни Германия Кубоги финалида «Айнтрахт» дарвозасини ишғол этиш билан якунлади, унинг жамоадаги нуфузи қанчалик ошганини тасдиқлайдиган кўрсаткич - ўйин амалиёти бўйича марказий ҳимоячи Вилли Орбандан кейин 2-ўринни эгаллагани.
Доминикнинг Юрген Клопп учун муҳим бўлган устунлиги - универсаллиги. «Лейпциг»да у марказий ва ҳужумкор ярим ҳимоячи, ўнг ва чап қанот вингери, ҳатто ҳужумчи позицияларида тўп сурди. Клоппга турли ҳудудларда самарали ўйнайдиган ўйинчилар ёқади, «қизиллар»нинг кўпчилик ўйинчилари бир-бирларининг ўрнини тўлдира оладилар.
Жесси Марш, Собослаининг «Лейпциг»даги собиқ устози: «Иқтидорлар хусусида гапирадиган бўлсам, унинг позициясида яхшироқ тўп сура оладиган ўйинчи йўқ. Кимдир кучлироқ, кимдир моҳирроқ, бошқаси тактика устаси ёки ҳимояда ишончли ўйнайди. Лекин Доминик ўзгача, чунки у зикр этилган барча фазилатларни пухта эгаллаган. У Эрлинг Холанд даражасидаги ўйинчи».
Айтганча, «Зальцбург»даги ҳамкорлик даврида бу икки тенгдош (Эрлинг атиги 3 ойга каттароқ) футболчи дўстлашиб олишган, майдонда ва унинг ташқарисида аъло даражада ҳаракат қилишганди.
Марко Розе даврида Доминик кўпроқ 4-2-2-2 ёки 4-2-3-1 схемаларида ўнг қанот ярим ҳимоячиси позициясида тўп сурди. Бироқ у типик вингер эмас, кенг ҳудудда тўп сурадиган креатив ярим ҳимоячи. Муҳими, у чап қанотда ҳам рисоладагидек ўйин кўрсатади. Масалан, Марко Росси Венгрия терма жамоасида ундан айнан шу позицияда фойдаланади. Қайси қанотда бўлишидан қатъий назар, Собослаи жамоадошларини кескин узатмалар билан таъминлаши ёки қудратли «замбараги» ёрдамида дарвозани нишонга олиши мумкин. Бундеслиганинг сўнгги мавсумида фақат Лерой Сане жарима майдончаси ташқарисидан ундан кўпроқ зарба йўллади. Лекин ўша зарбаларининг атиги 2таси голга айланди. Доминик эса 20-30 метрли масофадан аниқ зарба йўллайди. Шу боис, унинг ижросидаги жарима зарбалари кўпинча гол билан тугайди. Айтишларича, Доминик машғулотдан кейин қўшимча равишда 200 мартадан тўпни тўсиқлар устидан оширган ҳолда дарвозага йўллашни машқ қилган экан.
Собослаи кўпроқ ҳужум чизиғининг қанотида тўп суришини инобатга олсак, хавфли вазиятларни содир этишда кросслардан фойдаланиши табиий ҳол. Бироқ у жарима майдончаси ичида ҳам рақибларини шошириб қўяди. Тўғри, у ҳали малласоч даҳо даражасига чиқмаган, лекин кўп жиҳатлари Кевин Де Брюйнени эслатади. Техник маҳорат бобида эътироз йўқ, аммо босим остида энг мақбул қарорни топишга бир оз қийналади.
Жисмоний ҳолати
Доминик - қанот ўйинчиси. Лекин яккакурашларда рақибини ортда қолдиришга ҳар доим муваффақ бўлавермайди. Қисқа масофада юқори тезликка эриша олмайди, аммо очиқ бўшлиққа тўпни аниқ етказиб бериши билан бу камчилигини сездирмайди. Бундеслига маълумотларига кўра, Собослаи 35,2 км.|с. тезлик билан 506 нафар касбдошлари орасида 31-ўринни банд этган. Рисоладагидек кўрсаткич. Охирги мавсумда у 863та спринтни амалга ошириб, 7-натижани қайд этди. Ҳа, сўнгги йилларда Германия чемпионатидан АПЛга ўтган бир қатор футболчилар - Тимо Вернер, Кай Хаверц, Жейдон Санчо ва Наби Кейта кутилганидек ёрқин ўйин кўрсата олмадилар. Доминикнинг техник ва жисмоний кўрсаткичлари унинг ишончни оқлай олишига умид уйғотмоқда.
Тактик маҳорат
Фаолиятининг илк босқичида Собослаи ҳимоявий ўйиндаги эътиборсизлик ва интизомсизлик учун эътирозларга дуч келганди. Бироқ ўтган мавсумда у тўп билан ва тўпсиз ҳаракатланишда сезиларли ўзгаришларни намойиш этди. Маълумки, «Ред Булл»нинг барча жамоалари юқори прессингга асосланган тиғиз футболни хуш кўришади. Демак, Доминик Юрген Клопп услубига мослашишда муаммоларга дуч келмайди. Ўтган мавсумда фақат «Бавария» «Лейпциг»га нисбатан кўпроқ юқори прессинг билан тўп сурди. Собослаи ўйиннинг ўтиш фазасида ҳал қилувчи ролни ижро этди: тўпни йўқотганидан кейин ҳам ўз позициясида қолиб, жамоадошларидан омадли котрпрессингдан кейин тўп узатишларини кутди.
Хўш, «Ливерпуль»да нима бўлди?
Ўтган мавсумнинг якуний босқичида «қизиллар» гибрид схемасига ўтишгач, ҳужумкор фазадаги юмушлар Фабиньо, олдинга интилаётган Трент Александер-Арнольд ва 2 нафар «саккизлик» зиммасига тушди. Улар ҳужумчиларни қўллаб-қувватлаб туришди. Энди Доминик Собослаи Алексис Макаллистер билан Клоппнинг янги тизимида ҳужумкор хавбеклар ролини ўйнайдилар. Доминикнинг «замбарак» зарбалари эса қуйи блок билан ҳимояланадиган рақибларга қарши ўйинларда асқотишига шубҳа йўқ. Қаҳрамонимиз «Зальцбург»далик давридаёқ миш-мишлар уни Европа грандларига йўллаганди. Энди Доминик Германиядаги ёрқин қадамини Англияда давом эттирса, ажабмас!
МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789