«Юве» Депайни кутмоқда...

«Юве» Депайни кутмоқда...

«Ювентус» ҳужумчи Мемфис Депай билан шахсий шартнома шартларини амалда келишиб олди.

Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, томонлар 2024 йилгача шартнома тузадилар. Бироқ Турин клуби ҳали ҳам 28 ёшли ҳужумчининг «Барселона» билан амалдаги шартномасини бекор қилишини кутмоқда. «Ювентус» Депайни текинга ўз сафига қўшиб олмоқчи. Депайнинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар тузилган. Мемфис ўтган мавсумда «Барселона» сафида барча турнирларда 37 ўйинда майдонга тушиб, 13та гол урди ва 2та голга ассистентлик қилди. Эслатиб ўтамиз, Депай 2021 йилнинг ёзида «Барса»га ўтган эди. У жамоага эркин агент сифатида келиб қўшилганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.